Навалнийга қарши янги иш бўйича суд 31 май куни бошланиши мумкин
Алексей Навалнийнинг айтишича, унга нисбатан суд жараёни 31 май куни бошланади. Шу билан бирга, айнан нимада айбланаётганини “аниқлашнинг иложи йўқ” – ЖИЗОда айблов хулосасининг 3828 саҳифаси олиб қўйилди, деб ёзади мухолифатчи.
Россия расмийларига кўра, Алексей Навалний қамоқда бўлган вақтида содир этган жиноятлар бўйича суд 31 май куни бошланади. Россиялик мухолифатчи 26 май, жума куни Twitter’да Бош прокуратура унга 3828 саҳифали айблов хулосасини тақдим этганини айтди.
Шу билан бирга, айбловларнинг моҳиятини "аниқлаб бўлмаяпти", чунки колония маъмурияти ишни олиб қўйган, деб ёзади сиёсатчи. "ЖИЗОда бу тақиқланган нарса", деб тушунтирди у. “Сизни нимада айблашаётганини фақат ҳукм чиқарилгач билиб оласиз”, дея киноя қилди мухолифатчи.
Сиёсатчининг сўзларига кўра, янги айбловлар бўйича у 30 йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин. Навалний 2022 йил октябрида “терроризмни тарғиб қилиш”, “экстремистик фаолиятни молиялаштириш” ва “нацизмни реабилитация қилиш” моддалари бўйича янги иш қўзғатилганини маълум қилди.
2023 йил апрелида “терроризм” моддаси бўйича иш мавжуд бўлганидан – “экстремизм” моддаси бўйича ишдан ажратилгани маълум бўлди.
25 май куни материаллар Москва шаҳар судига келиб тушган. Ҳаммаси бўлиб, ўша пайтда гап Россия Федерацияси Жиноят кодексининг олтита моддаси ҳақида кетаётган эди.
Мавзуга оид
22:25 / 12.11.2024
Суд Поп тумани ҳокимининг ўғлини қамоққа қайтарди
21:37 / 12.11.2024
Португалияда Алексей Навалний мемориали очилди. У Россия элчихонаси яқинида жойлашган
10:16 / 12.11.2024
Фарғонада танишини ўлдириб, уйига ўт қўйган аёлга ҳукм ўқилди
08:48 / 09.11.2024