Украинада урушнинг 458-куни ўтди. Асосий маълумотлар:

  • 28 майга ўтар кечаси Киев кенг кўламли босқин бошланганидан буён дронларнинг «энг йирик ҳужуми»га йўлиқди. Украина қуролли кучлари тасдиқлашича, 50 дан ортиқ учувчисиз учар қурилмаларини уриб туширган. Тинч аҳоли вакилларидан бир киши ҳалок бўлиб, уч киши яраланган.
  • Ростов областида аннексия қилинган «ЛХР»дан бўлган 39 нафар қуролланган дезертирдан иборат гуруҳ қидирилмоқда. Уларнинг барчаси — «Шторм Z» отрядидаги собиқ маҳбуслар бўлиб, Лисичанскдан қочиб кетишган.
  • Аннексия қилинган «ДХР»да ҳам етти нафар собиқ маҳбуслар дезертирлик қилган. Улардан беш нафари қўлга олинган, яна бирини таслим бўлмоқчи бўлганида ўлдиришгани айтилган, яна бир киши қидирилмоқда.
  • Твер областининг Ерохино қишлоғи яқинида, «Дружба» нефт қувурига хизмат кўрсатувчи нефтни қайта ишлаш станциясига дронлар ҳужум қилди. Шунингдек, Псков области Литвиново қишлоғидаги маъмурий бинода ҳам портлаш бўлган. Расмийлар бу портлаш сабабини очиқламаган.
  • Курск областида миномёт зарбаси оқибатида давлат чегарасида мудофаа линиясини барпо этишда ишлаётган қурувчи ҳалок бўлган.
  • Брянск областида камикадзе дрон ҳужуми оқибатида РФ мудофаа вазирлиги автомобилида, Бровничи — Сушани йўли бўйлаб ҳаракатланган икки ҳарбий ҳалок бўлди.
  • Белгород области ўққа тутилиши оқибатида бир киши ҳалок бўлиб, икки ўсмир яраланган.

Киевда дрон портлаши

28 майга ўтар кечаси Россия қўшини Киевга дронлар билан ҳужум қилди — шаҳар расмийлари бу ҳужумни Россиянинг Украинага босқини бошланганидан буён рўй берган «энг кенг кўламлиси» деб атаган. Украина ҚК маълумотига кўра, 50 дан ортиқ дрон уриб туширилган. Уларнинг парчаларидан бири Киев марказидаги Печерск районида тўққиз қаватли уй томига тушиб, ёнғин чиққан. Пойтахтнинг жануби-ғарбидаги Голосеевский районида дрон парчалари ёнилғи қуйиш шохобчасига тушган — бир киши ҳалок бўлиб, яна уч киши яраланган. Фото: Gleb Garanich / Reuters / Scanpix / LETA

Богородичное қишлоғидаги кундалик ҳаёт