Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркиядаги сайловлар: Эрдўған сайловчиларга пул тарқатди — видео
Туркияда президентлик сайловларининг иккинчи тури бўлиб ўтди. Давлат раҳбарлиги учун номзод бўлган икки сиёсатчи — Камол Қиличдорўғли ва мамлакатнинг амалдаги президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған ўз сайлов участкаларида овоз беришди.
Овоз бериб чиққанидан кейин Эрдўған ўз тарафдорлари томон юрди ва уларга пул тарқатди. Биринчи тур вақтида ҳам у шундай ишга қўл урган, аммо ўтган сафар Эрдўған банкнотларни фақат болаларга берган бўлса, бу сафар катта ёшлилар ҳам ундан пул олди.
Туркиянинг амалдаги президенти Истанбулдаги участкада овоз берган, унинг рақиби эса — Анқарада.
Маҳаллий вақт билан соат 17:00 да (Тошкент вақти билан соат 19:00) мамлакатдаги барча сайлов участкалари ёпилди.
Дастлабки натижалар Тошкент вақти билан соат 23:00 дан кейин пайдо бўла бошлайди — республика Олий сайлов кенгаши раиси Аҳмет Йенер натижаларни бундан олдин эълон қилишга тақиқ қўйган. Аввалига қишлоқлар ва кичик шаҳарлардаги натижалар маълум бўлади, йирик шаҳарлардаги маълумотлар кейинроқ келади.
14 май куни бўлиб ўтган биринчи турда номзодлардан ҳеч бири ғалаба учун талаб этилган 50 фоиздан ортиқ овозни тўплай олмаганди. Эрдўғанни сайловчиларнинг 49,52 фоизи қўллаб-қувватлаган, бирлашган мухолифат етакчиси Камол Қиличдорўғлига — 44,88 фоиз, миллатчи Синан Ўғанга — 5,17 фоиз киши овоз берган. Ўған иккинчи турда Эрдўғанни қўллашини эълон қилган.
Мавзуга оид
21:25 / 31.05.2026
Мирзиёев Туркиядаги автобус ҳалокати муносабати билан Эрдўғанга таъзия йўллади
11:16 / 25.05.2026
Талабалар босими ортидан Эрдўған қарорини ўзгартирди
18:10 / 15.05.2026
Мирзиёев Эрдўған билан учрашди
12:03 / 23.04.2026