Жаҳон | 15:03 / 29.05.2023
9376
2 дақиқада ўқилади

Лукашенко Беларус ва Россиянинг ягона валютасини жорий этиш муддати ҳақида гапирди

Беларус ва Россия учун ягона валютани жорий этиш - бугунги куннинг масаласи эмас, деди Лукашенко Набиуллина билан учрашувда. Унинг қайд этишича, Путин бу борада у билан ҳамфикр.

Фото: Sputnik / Виктор Толочко

Беларус ва Россия ўртасида ягона валютани жорий этиш яқин келажак масаласи эмас, деди Беларус президенти Александр Лукашенко. Россия банки раҳбари Элвира Набиуллина билан учрашувда у ягона валюта яратиш осон жараён эмаслигини таъкидлади. «Эҳтимол бу бугунги кун масаласи эмас, биз Россия президенти билан келишиб олганимиздек», деди у (ТАССдан иқтибос). 

Лукашенконинг таъкидлашича, Россия ва Беларусдаги «айрим ватанпарвар одамлар» тез-тез ягона валюта яратиш масаласини кўтаряпти. Ҳозирча Россия Марказий банки ва Беларус Миллий банкининг Банклараро валюта кенгаши ишламоқда ва у бу борада ҳеч қандай савол йўқлигини эслатди.

Лукашенко 2019 йил март ойида Беларус Россия билан умумий валюта яратишга қарши эмаслигини айтганди. Унинг таъкидлашича, умумий валюта рубль бўлиши керак, лекин Россия ёки Беларус рубли эмас, балки «бизнинг умумий рублимиз». Беларус президенти ягона валютанинг эмиссия маркази Россияда жойлашиши мумкинлигини таъкидлади.

2021 йил сентябр ойида Путин ва Лукашенко Иттифоқ давлати доирасида ягона молия бозорини барпо этишга қаратилган барча 28 та дастур бўйича келишиб олди. Шундан сўнг дарҳол Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков икки давлат учун ягона валюта пайдо бўлиш вақти ҳақидаги саволга жавоб берар экан, «бу ҳақда ҳали гап кетаётгани йўқ» деди. Ягона валютани яратиш истиқболлари «ҳозирча кўринмаяпти», дея билдирган у.

Мавзуга оид