Учрашувда Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасидаги ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва уни ривожлантириш истиқболлари, шунингдек, икки томонлама ва минтақалараро шаклда бўлажак тадбирлар муҳокама қилинди.
Бўлажак “Марказий Осиё – Европа Иттифоқи” саммити кун тартиби билан боғлиқ масалалар юзасидан фикр алмашилди.
Учрашув якунида Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасидаги сиёсий, савдо-иқтисодий ва маданий-ҳуманитар соҳалардаги муносабатларни янада ривожлантиришга қаратилган қўшма тадбирларни ташкил этиш амалиётини давом эттиришга келишиб олинди.

















