Байден Эрдўғанга янги F-16 эвазига Швециянинг НАТОга киришини қўллаб-қувватлашни таклиф қилди - Reuters
29 май, душанба куни АҚШ президенти Жо Байден Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған билан телефон орқали мулоқот қилиб, уни президентлик сайловидаги ғалабаси билан табриклади ва Туркия раҳбарига янги F-16 самолётлари эвазига Швециянинг НАТОга киришини қўллаб-қувватлашни таклиф қилди. Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.
Байденнинг журналистларга айтишича, Эрдўған суҳбат чоғида Анқаранинг АҚШдан F-16 қирувчи самолётларини сотиб олиш истагини билдирган. Америка президенти Вашингтон Анқара Швециянинг НАТОга киришига қарши эътирозларидан воз кечишини исташини айтди:
«Мен Эрдўған билан гаплашдим. Эрдўғанни табрикладим. У ҳали ҳам F-16 самолётларини олишни хоҳлаяпти. Мен унга Швеция бўйича бир қарорга келишни истаётганимизни айтдим. Шунинг учун, биз бир-биримиз билан алоқада бўламиз».
Шу билан бирга, Байден бу ҳақда Эрдўған билан келаси ҳафта батафсилроқ гаплашмоқчи эканлигига аниқлик киритди.
Мавзуга оид
21:45
Трамп Оқ уйда Байден билан учрашди
08:19 / 11.11.2024
Байден республикачиларни Украинага ёрдам беришга кўндирмоқчи
20:42 / 09.11.2024
Оқ уй Трампнинг сайловлардаги ғалабасидан кейин Украинага ҳарбий ёрдам юборишни тезлаштирди
08:31 / 08.11.2024