Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бухорода солиқ идорасининг сохта ходими фириб устида ушланди
У тадбиркордан 1 млн сўм талаб қилиб олганида қўлга тушган.
Бухоро вилояти ҳуқуқ тартибот органлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, ўзини солиқ идораси ходими деб таништириб, тадбиркордан пул ундирмоқчи бўлган шахс ушланди.
Қайд қилинишича, Вобкент тумани Чармгарон маҳалласида яшовчи 2000 йилда туғилган Б.С. «Сабина Самира чорваси» оилавий корхонаси раҳбарини алдаб, унга ўзини Когон шаҳар ДСИ ходими деб таништириб, корхонага тегишли савдо дўкони сотувчиси томонидан харид чеки берилмагани ҳақида солиқ идорасига мурожаат тушганини айтган.
Бу қоидабузарликни ижобий ҳал қилиб бериш эвазига 1 млн сўм талаб қилиб, 2023 йил 26 май куни Когон шаҳар ДСИ биноси ёнида пулларни олаётган вақтда ушланган.
Ҳолат юзасидан унга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
10:39 / 02.05.2026
Жиноятни босди-босди қилиб беришини айтиб пул олган ИИБ ходими ушланди
17:40 / 30.04.2026
Бухородаги тарихий мажмуа олдида ноқонуний тарғибот: ММА турнири баннерида онлайн қимор ўйини логотипи ҳам бор
09:15 / 30.04.2026
Бухоро ва Сурхондарёда Афғонистондан контрабанда қилинган опийнинг катта партияси аниқланди
16:20 / 29.04.2026