Жаҳон | 08:26 / 02.06.2023
8278
2 дақиқада ўқилади

Францияда ўнг популистлар "Москванинг жарчиси" деб аталди

Франция парламентининг тергов комиссияси Миллий бирлашув партияси Россия Федерациясининг “узатма камари” деган хулосага келди. Комиссия партия фракцияси раҳбари Марин Ли Пенни инсофсиз ва сиёсийлашган деб атади.

Фото: AFP

Францияда парламентнинг тергов комиссияси ўнг қанот популист Миллий бирлашув (собиқ Миллий фронт) Россиянинг жарчиси деган хулосага келди. 1 июн, пайшанба куни эълон қилинган комиссиянинг бир неча ойлик тергов ҳисоботидан парчаларда айтилишича, 2014 йилда Украинанинг Қрим яримороли ноқонуний аннексия қилинган пайтга келиб, Франция президентлигига номзод Марин Ле Пен "Россия позицияси"га ўтди ва "Россия узатма камарига" айланди.

11 тага қарши 5 та овоз билан қабул қилинган ҳисоботда парламентдаги Миллий бирлашув фракциясини бошқараётган Марин Ле Пен “инсофсиз” ва “сиёсийлаштирилган” деб аталган. Миллий бирлашувга узоқ вақт раҳбарлик қилган ўнг қанот популист Ле Пен “сиёсий жараён” остида эканини айтди ва парламент комиссияси ҳисоботини “бўш” деб атади.

Ҳисоботнинг расмий нашри бир неча кундан кейин режалаштирилган. Ҳозир эълон қилинган парчаларда Миллий бирлашувнинг Қрим аннексия қилиниши ҳақидаги баёнотлари "Москва расмий гапларини сўзма-сўз такрорлагани" айтилади.

Ҳужжатда таъкидланишича, Россия ва Миллий бирлашув ўртасида алоқалар узоқ вақтдан бери йўлга қўйилган, бироқ Марин Ле Пен партия раислигига келиши билан “мафкуравий ва сиёсий яқинлашув стратегияси тезлашди ва мустаҳкамланди”, партия вакиллари билан Россия ўртасида шахсий алоқалар ўрнатилди. Шу билан бирга, 2022 йил феврал ойи охирида Миллий бирлашувнинг “руспараст позициялари заифлашди”.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид