Эрдўған Туркиянинг янги ҳукуматини шакллантирди
Таниқли иқтисодчи Меҳмет Шимшек Туркия президенти Эрдўғаннинг янги ҳукуматида молия вазири этиб тайинланди. У бу лавозимни 2009 йилдан 2015 йилгача эгаллаб келган.
Учинчи марта давлат раҳбари этиб сайланган Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған мамлакат ҳукумати таркибини қисман ўзгартирди. Шундай қилиб, мамлакатни оғир иқтисодий вазиятдан олиб чиқиш вазифаси турган молия вазири этиб халқаро обрўга эга бўлган иқтисодчи Меҳмет Шимшек тайинланди.
Шимшек 2009-2015 йилларда Туркия молия вазири бўлган. Шундан сўнг у мамлакат бош вазири ўринбосари лавозимида ишлаган. Экспертлар ундан иқтисодий ва молиявий сиёсатнинг классик қоидаларига амал қилишини кутишмоқда, деб ёзади Reuters. Шу тариқа, Эрдўған ўз ҳукуматининг иқтисодий йўналишини ўзгартиришга тайёрлигини билдирмоқда, дея таъкидлайди журналистлар.
Бугунги кунда Туркиядаги асосий муаммолардан бири юқори инфляциядир. Шу билан бирга, мамлакат Марказий банки фоиз ставкасини ошириш ўрнига уни пасайтирди. Афтидан, бу қарор ортида ўзини “фоизлар душмани” деб атаган Эрдўғаннинг ўзи турибди. Бироқ, бу сиёсатнинг оқибати лиранинг қулаши бўлди. Туркия хориждан сотиб олган товарлар ва хомашёлар шу фонда қимматлашди. Мутахассисларнинг огоҳлантиришича, агар шундай йўналиш сақланиб қолса, мамлакат валюта захиралари тугаб қолгани учун иқтисодий зарбаларга дуч келади.
Эрдўған ташқи ишлар вазири лавозимига хавфсизлик хизматининг собиқ раҳбари Хоқон Фиданни тайинлади. Айни вақтда Бош штаб раҳбари Ясар Гулер мудофаа вазири лавозимини қабул қилиб олди. Истанбулнинг собиқ губернатори Али Ерликая Ички ишлар вазирлигига янги раҳбар этиб тайинланди.
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған 28 май куни бўлиб ўтган президентлик сайловларининг иккинчи босқичида мухолифат номзоди Камол Қиличдорўғлини мағлуб этди.
Мавзуга оид
16:43 / 06.11.2024
Эрдўған туркийзабон давлатларни умумий алифбога ўтишга чақирди
18:09 / 05.11.2024
Туркия Қирғизистоннинг ташқи қарзидан кечди
09:50 / 04.11.2024
Туркия ТИВ раҳбари: Украина яхлитлиги тинчликнинг шартидир
10:30 / 02.11.2024