Украинада урушнинг 467-куни ўтди. Асосий маълумотлар:
- «Рус кўнгиллилар корпуси» 4 июндан буён Новая Таволжанкани назорат қилаётганини маълум қилди. Белгород области губернатори Вячеслав Гладков расмийлар қишлоққа «кира олмаётгани»ни айтди, аммо сабабини келтирмади.
- «Вагнер» ХҲК РФ армияси офицерини қўлга олди, унинг бўлинмаси ёлланма жангчилар бўлган автомобилни ўққа тутган. ХҲКдагилар 72-мотоўқчилар бригадаси командири, подполковник Роман Веневитин «спиртли ичимлик таъсирида бўлгани» ва шахсий зиддияти туфайли вагнерчиларни ўққа тутишга буйруқ берганини маълум қилди.
- «Рус кўнгиллилар корпуси» Белгород областига рейд вақтида асир олинган россиялик ҳарбийлар акс этгани айтилган видеони намойиш этди. «Можем объяснить» нашри журналистлари асирдагиларнинг шахсини аниқлади.
- Ростов, Белгород ва Воронеж областларида радиоэфирда Путиннинг «умуммиллий сафарбарлик» ва чегара регионларда ҳарбий ҳолат жорий этиш ҳақидаги сохта мурожаати трансляция қилинди. Кремлдагилар буни «радиочастоталар бузиб кирилгани» билан изоҳлади.
- Евгений Пригожин Россия кучлари Бахмут атрофидаги Берховка қишлоғи устидан назоратни бой берганини маълум қилди. 5 июн куни Украина мудофаа вазири ўринбосари Анна Маляр ҳам Бахмут йўналишидаги муваффақиятлар ҳақида хабар берди. Кейинроқ унинг сўзлари Володимир Зеленский томонидан тасдиқланди.
- Донецк области Торецк шаҳрида ФАБ-250 авиабомбалари билан зарба бериш оқибатида олти киши яраланган.
- Россиянинг Калуга областида М-3 «Украина» трассасига икки дрон келиб қулади. Жабрланганлар ҳақида хабар қилинмаган.
Белгород областидаги жанглар
Белгород областида май ойи охирида бошланган ҳарбий ҳаракатлар борган сари шиддатли тус олмоқда. Губернатор Вячеслав Гладков 24 май куни регионда ҳудудий мудофаа кучларининг еттита батальони тузилгани ва жами уч минг кишини қамраб олгани ҳақида айтганди (аммо































