08:05 / 07.06.2023
5535

Ўзбекистонга чет элликлар асосан қайси транспорт воситасида келаётгани маълум бўлди

Ўзбекистонга туристик мақсадларда келаётган чет эл фуқаролари асосан қайси транспорт воситасида ташриф буюраётгани маълум қилинди.

Фото: Kun.uz

Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-апрель ойларида 2 019,4 минг нафар чет эл фуқаролари туристик мақсадларда Ўзбекистонга ташриф буюрган.

Шундан, ҳаво транспортида келган сайёҳлар 311,2 минг кишини (15,4 фоиз), темирйўл орқали келганлар – 29,1 минг кишини (1,4 фоиз), автомобил транспортида келганлар – 9,6 минг кишини (0,5 фоиз) ташкил этган.

Сайёҳларнинг энг кўп қисми, яъни 1 669,4 минг нафари (82,7 фоиз) пиёда келган (асосан қариндошларини йўқлаш учун келганлар чегара постларидан пиёда ўтишган).

Top