Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентдаги айрим кўчаларда автобуслар учун алоҳида йўлаклар ташкил этилади
Вазирлар Маҳкамасининг “Тошкент шаҳрида йўловчилар ташиш фаолияти ва кўрсатилаётган транспорт хизматларини янада такомиллаштириш тўғрисида” қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Тошкент шаҳрининг Амир Темур, Шаҳрисабз, Шота Руставели ва Янги Сергели кўчаларида тезкор автобуслар ҳаракатланиши учун алоҳида ажратилган автобус йўлагини ташкил этиш режалаштирилмоқда.
Ушбу кўчаларда жойлашган чорраҳаларда светофорлар мувофиқлаштирилган бошқарув тизимини жорий этиш ва чорраҳаларнинг геометрик параметрларини ўзгартириш орқали самарадорлигини ошириш, йўналишсиз такси учун йўловчиларни тушириш/чиқариш майдончаларини жорий этиш, эҳтиёждан келиб чиқиб, йўл-транспорт ҳодисалари таҳлили асосида тартибга солинган пиёдалар ўтиш йўлакларини жорий қилиш ва светофорларни мувофиқлаштирилган тизимга интеграция қилиш, хавфсизлик оролчаларини жорий этиш, жамоат транспорти инфратузилмаси объектларини талаб ва эҳтиёждан келиб чиққан ҳолда реконструкция қилиш ишларини бажариш ҳам назарда тутилган.
Лойиҳа амалга ошиши натижасида президентнинг 2023 йил 16 февралдаги “Жамоат транспорти тизимини ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси таъминланади ҳамда Тошкент шаҳрининг Амир Темур, Шаҳрисабз, Шота Руставели ва Янги Сергели кўчаларида тезкор автобуслар ҳаракатланиши учун алоҳида ажратилган автобус йўлаги ташкил этиш ва чорраҳаларни геометрик параметрларига ўзгартириш киритган ҳолда реконструкция қилиш натижасида автобус ҳаракат тезлигини оширишга ва йўлларда транспорт воситалари ўтказувчанлик қобилиятини оширишга эришилади.
Мавзуга оид
20:06 / 10.06.2026
Президент ҳузурида Ислом цивилизацияси марказининг фаолияти ва режалари кўриб чиқилди
16:55 / 09.06.2026
Бизнес-омбудсман Тошкентдаги рекламаларни бузишда қонуний йўл тутишга чақирди
10:25 / 09.06.2026
Тошкентда энг кўп аҳоли савдо соҳасида банд
11:40 / 08.06.2026