Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда қулаб тушган хонадон девори орасида қолиб кетган 2 ёшли бола қутқарилди
Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманида икки ёшли бола қулаб тушган хонадон деворлари орасида қолиб кетди. Фавқулодда вазиятлар бўлими қутқарувчилари ёрдами билан бола ҳаёти сақлаб қолинди.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабарига кўра, Бугун, 15 июнь куни соат 12:14 да Тошкент шаҳар ФВБга Мирзо Улуғбек тумани «Олий Ҳиммат» МФЙда жойлашган уйларнинг бирида қурилиш мақсадида қазиш ишлари олиб борилаётган вақтда уйнинг бир қисми бузилиб кетганлиги ва қулаган девор остида 2 ёшли қизалоқ қолиб кетганлиги тўғрисида ташвишли хабар келиб тушган.
Зудлик билан воқеа жойига ФВВ қутқарувчилари етиб бориб, қизалоқни олиб чиқишган ва зарурий тиббий ёрдам учун шифокорларга топширишган. Ҳозирда қизалоқнинг аҳволи яхши экани айтилади.
Ҳодиса оқибатида ҳалок бўлганлар йўқ.
Мавзуга оид
12:11 / 06.07.2026
Ўзбекистонда биринчи Халқаро ислом форуми бошланмоқда
18:20 / 04.07.2026
Тошкентнинг ҳар бир туманида 15-20 тадан жамоат ҳожатхоналари қурилади
17:57 / 04.07.2026
Тошкентда янги типдаги мактаблар қурилади: спортзал ва ошхона ертўлада бўлади
17:37 / 04.07.2026