Ўзбекистон | 18:20 / 16.06.2023
8514
2 дақиқада ўқилади

Тошкентнинг Сергели ва Бектемир туманларида янги қозонхоналар қурилиши бошланди 

130 дан ортиқ кўпқаватли уй ва 30 та ижтимоий объект ёпиқ иссиқлик таъминоти тизимига ўтказилади.

Фото: Veolia Energy Tashkent

Иссиқлик таъминоти тизимини модернизация қилиш доирасида Veolia Energy Tashkent компанияси томонидан Тошкент шаҳрининг Бектемир ва Сергели туманларида синов лойиҳаси амалга оширилмоқда. Унинг доирасида 130 дан ортиқ кўпқаватли уй ва 30 та ижтимоий объект ёпиқ иссиқлик таъминоти тизимига ўтказилади. 

Компания маълумотига кўра, ёпиқ иссиқлик таъминоти тизимида кўпқаватли уйлар ва ижтимоий объектлар янги иссиқлик таъминоти схемасига уланади, бунда сув тўғридан-тўғри объектда иситилади. Бунинг учун ҳар бир объект ташқи ҳароратни ҳисобга олган ҳолда иссиқлик энергиясини тартибга солувчи буғлама билан жиҳозланади. 

Таъкидланишича, лойиҳанинг амалга оширилиши иссиқлик таъминоти самарадорлигини ошириш ва иссиқлик йўқотишларини сезиларли даражада камайтириш имконини беради.

Veolia Energy Tashkent тажриба лойиҳаси рақамларда:

- қозонхоналарнинг умумий лойиҳа қуввати: 48 МВт ёки 41,4 Гкал/соат;

- иссиқлик манбаларининг умумий майдони: «Водник» қозонхонаси учун 937 м² ва «Саноатэнерго» учун 600 м²;

- қозонхоналар ишлайдиган ҳудудда камида 13 км иссиқлик тармоғини реконструкция қилиш: «Водник» - умумий узунликдаги тармоқларнинг 45%, «Саноатэнерго» - умумий узунликдаги тармоқларнинг 66%;

- айланма насослар ва тегишли ускуналар билан 147 та автоматик индивидуал иситиш пунктларини (ИИП) ўрнатиш;

- 147 та умумий иссиқлик энергияси ҳисоблагичларини ўрнатиш. 

Лойиҳани фойдаланишга топшириш 2024 йил II-чорагига мўлжалланган. 

Мавзуга оид