Ташқи ишлар вазирлигидан маълум қилишларича, суҳбат чоғида Афғонистондаги бугунги вазият ва халқаро ҳамжамият, шунингдек, икки давлатнинг Афғонистон йўналишидаги ҳамкорликни кенгайтириш борасидаги саъй-ҳаракатлари юзасидан атрофлича фикр алмашилди.

Хусусан, томонлар афғон халқига инсонпарварлик ёрдамини давом эттириш ва терроризмга қарши кураш бўйича саъй-ҳаракатларни мувофиқлаштириш зарурлиги тўғрисида келишиб олдилар.

Туркия элчиси Ўзбекистоннинг Афғонистонда узоқ муддатли ва барқарор тинчлик ўрнатиш, шунингдек, мамлакатни минтақавий интеграция жараёнларига жалб этишдаги муҳим ўрнини таъкидлади.