Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистоннинг 5 та шаҳридан Туркияга авиақатновлар йўлга қўйилади
Ўзбекистон ва Туркия расмийлари 2023–2024 йиллар давомида Тошкент ва Истанбул ўртасидаги авиақатновлар сонини ҳафтасига 38 тадан 50 тага етказиш ҳамда Қарши, Термиз, Нукус, Наманган, Андижон шаҳридан Истанбулга янги авиақатновларни йўлга қўйишга келишиб олди.
15–16 июнь кунлари Истанбул шаҳрида Ўзбекистон ва Туркия ўртасида фуқаро авиацияси соҳасида ҳамкорликни янада ривожлантириш мақсадида икки давлат авиация маъмуриятларининг маслаҳатлашуви ташкил этилди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
Тадбирда икки томонлама ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ҳамда уни ривожлантириш истиқболлари кўриб чиқилди. Хусусан, икки давлат ўртасидаги авиақатновлар сонини ошириш ва янги йўналишлар очиш масалалари муҳокама этилди.
Музокаралар давомида Ўзбекистон билан Туркия ўртасидаги авиақатновлар сонини ҳафтасига 58 тадан 72 тага ошириш ҳамда янги йўналишлар очиш бўйича келишувга эришилди.
Жумладан, 2023–2024 йиллар давомида Тошкент ва Истанбул ўртасидаги авиақатновлар сонини ҳафтасига 38 тадан 50 тага етказиш ҳамда Қарши, Термиз, Нукус, Наманган, Андижон шаҳридан Истанбулга янги авиақатновлар йўлга қўйилишига келишилди ва бу бўйича тегишли ҳужжат имзоланди.
Айни пайтда Тошкент халқаро аэропортидан ташқари, Самарқанд, Урганч, Бухоро ва Фарғонадан Turkish airlines, Uzbekistan airways ва Qanot Sharq авиакомпаниялари Истанбулга тўғридан тўғри авиақатновларни амалга оширмоқда.
Мавзуга оид
18:20 / 04.07.2026
Тошкентнинг ҳар бир туманида 15-20 тадан жамоат ҳожатхоналари қурилади
18:45 / 27.06.2026
Тошкент ва Аммон ўртасида тўғридан-тўғри авиақатновлар йўлга қўйилмоқда
17:59 / 24.06.2026
638 млн сўм - Ўзбекистондан ўтувчи ҳашаматли поездга чипта савдоси очилди
12:02 / 18.06.2026