Жаҳон | 14:11 / 17.06.2023
10999
1 дақиқада ўқилади

Туркия Швециянинг НАТОга киришини қачон қўллаб-қувватлаши маълум қилинди

Туркия ҳукумати Шимолий Атлантика альянси доирасидаги «очиқ эшиклар» сиёсатини қўллаб-қувватлашда давом этмоқда, деди Туркия мудофаа вазири Ясар Гулер. Бу ҳақда TRT хабар бермоқда. Унинг сўзларига кўра, Анқара позицияси ўтган йилдан бери альянсга қўшилиш истагида бўлган Швецияга ҳам тегишли.

Ясар Гулер / Фото: trt

«Биз иттифоқчиларга [Стокҳолм билан] икки томонлама музокараларимизда НАТОнинг очиқ эшиклар сиёсатини қўллаб-қувватлаганимизни эълон қилдик ва Швеция ҳам Финландия сингари уч томонлама [Мадрид] меморандумида мустаҳкамланган мажбуриятларни аниқ амалга ошириши билан НАТОга қўшила олишини маълум қилдик», - дея тушунтирди Гулер. 

У шунингдек, Анқаранинг Швеция аъзолигига оид шартлари, хусусан, терроризмга қарши кураш билан боғлиқлигини қўшимча қилди. Гулер, НАТО вазирлар йиғилиши доирасида Туркия терроризмга қарши «охиригача» курашишга тайёрлигини кўрсатганини таъкидлади. 

Аввалроқ, Франция июль ойида Литвада бўлиб ўтиши керак бўлган блок саммити олдидан Швецияни НАТОга қабул қилишга чақиргани хабар қилинганди. 

Мавзуга оид