16 июнь куни Chery брендининг янги Аrrizо 6 Prо автомобили тақдимоти бўлиб ўтди. Тадбир иштирокчилари рақамли технологиялар, интеллект, статус ва қулайлик жамланган прогрессив ҳашамат оламига йўл олди.

Етакчи эртанги кун брендининг тасаввурини ўзида мужассам этган янги седан эди. Меҳмонлар автомобилнинг афзалликларини очиб берувчи уникал шоу форматида келажак тарафдорлари ва рақамли фаолиятнинг бир қисмига айланди.

6 июнь куни автомобиль журналистлар ва блогерларга премьера олдидан махсус тест-драйвда тақдим этилганди. Энди автомобиль кенг жамоатчиликка шаҳар услубидаги ёпиқ ижтимоий тадбир форматида намойиш этилди.

Тақдимот учун картинг маркази базасида жой тайёрланди. Тадбир мазмуни янги Chery Аrrizо 6 Pro'да “Келажак технологиялари” концепциясини ўзида акс эттиради. Атроф-муҳит бир нечта экран, ёруғлик узаткичлар ва контур ёриткичлари эвазига синхрон равишда ўзгартирилди.

Тақдимот бренд вакилларининг табрик ва нутқи билан бошланди. Chery International вакили Гун Сзимин ва Chery Uzbekistan бренди директори Вячеслав Василев янги Аrrizo 6 Prо ҳақида, шунингдек, Ўзбекистонда барча янги моделларни йиғиш истиқболлари ҳақида сўзлаб берди.

Chery Tiggo 8 Prо Мах харидорларидан бири ҳам саҳнадан нутқ сўзлади. У янги машинасидан жуда мамнун эканини айтиб, унинг қулайлиги ва замонавийлигини алоҳида қайд этди. Харидор Chery’га барчани бир нуқтага бирлаштириб, ўзини Chery оиласи каби ҳис қилишга ёрдам берган “With Chery With Love” лойиҳаси доирасида ташкил этилган тадбирлар учун миннатдорчилик билдирди.

Шоунинг кульминацион нуқтаси оқшом қаҳрамони — янги Аrrizo 6 Pro'нинг ажойиб кўриниши бўлди. Блогерлар рус ва ўзбек тилларида автомобиль тақдимотини ўтказиб, унинг хусусиятлари ва энг сўнгги технологиялари ҳақида маълумот берди.

Маълумотларга бой премьерадан ташқари меҳмонлар ва автомобилнинг биринчи харидорлари ноёб совринлар ўйинида иштирок этди. Таъкидлаш жоизки, тадбир иштирокчилари учун асосий саҳнада кўнгилочар шоудан ташқари бир нечта интерактив ҳудудлар ташкил этилган. Кечанинг ҳедлайнери эса реп ижрочиси Шоҳрух бўлди. Ишонч билан айтиш мумкинки, тадбир Chery бренди ва бутун Ўзбекистон автомобиль саноати учун йилнинг асосий воқеасига айланди.