Ўзбекистон | 08:34 / 20.06.2023
8641
2 дақиқада ўқилади

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги 2026 йилгача ҳар бир гектар ердан даромад олишни 5 минг долларга етказмоқчи

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги 2026 йилгача ҳар йили 1 млрд доллардан хорижий инвестицияларни жалб этиб, маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмини 35 млрд долларга ва ҳар бир гектар ердан даромад олишни 5 минг долларга етказади. Бу ҳақда қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари ва тизим ташкилотлари раҳбарлари иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинди.

Фото: Kun.uz

Қайд этилишича, ушбу йўналишда 2023-2024 йилларда Жаҳон банкидан –500 млн доллар, ОТБ – 347 млн доллар, JICA – 200 млн доллар, Франция тараққиёт агентлиги – 118 млн доллар жалб этилади.

Президент фармонига мувофиқ, вазирлик ва унинг тизимидаги республика ижро этувчи ҳокимият органлари (қўмиталар, агентликлар, агроинспекция) ташкилий тузилмаси, соҳада ислоҳотларни чуқурлаштириш ва трансформация қилиш бўйича “йўл харитаси” ҳамда ходимларни моддий қўллаб-қувватлаш чоралари тасдиқланди.

Йўл харитасида 2023-2024 йилларда амалга ошириладиган 42 та устувор вазифа ва уларни ижроси учун 22 та норматив-ҳужжат ишлаб чиқиш белгиланган.  

Фармон билан ҳудудий бўлинмалардаги ер тузувчи 657 нафар мутахассис ходимларнинг иш ҳақлари 2023 йил 1 январдан бошлаб бюджет маблағидан тўланмоқда. 

Фармонда вазирликка 2026 йилгача ҳар йили 1 млрд доллардан хорижий инвестицияларни жалб этиб, маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмини 35 млрд долларга ва ҳар бир гектар ердан даромад олишни 5 минг долларга етказиш вазифаси юклатилган. 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид