Ўзбекистон | 08:45 / 21.06.2023
7999
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон қишлоқ хўжалигида дронлардан фойдаланиш кенгайтирилади

Иқтисодиётнинг кўплаб соҳаларида самарадорлиги юқори бўлган учувчисиз парвоз аппаратлари (дронлар) ва дрон материалларидан фойдаланишга қизиқиш ортмоқда.

Фото: AP

Қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари Қаҳрамон Йўлдошев Корея Республикасининг Ер, инфратузилма ва транспорт вазирлиги ҳамда Geospatial Information Co. Ltd. компанияси раҳбар ва мутахассисларидан иборат делегация билан учрашди.

Учрашувда ўтган ҳафта Корея-Ўзбекистон Drone Road Show 2023 кўргазмаси муваффақиятли ўтгани, унда Кореянинг 6 та етакчи компанияси турли йўналишлардаги дронлари, ишлаб чиқариладиган маҳсулот ва кўрсатиладиган хизматлари намойиш этилгани айтилди. 

Аграр соҳада қишлоқ хўжалиги ерларини мониторинг қилиш, рақамли хариталар ҳамда 3D-моделларни яратиш, дронлардан фойдаланган ҳолда аниқ деҳқончиликни ривожлантириш, мазкур соҳада мутахассисларни тайёрлаш, компаниялар билан икки томонлама ҳамкорлик ўрнатиш бўйича ижобий натижаларга эришилгани таъкидланди.

Тадбирда республикада қишлоқ хўжалиги соҳасида мониторинг ва sprey дронлар, ашёлар интернети, 3D географик ахборот тизимлари, сунъий интеллект технологияларидан фойдаланиш, қонунчилик базасини такомиллаштириш бўйича ҳамкорлик муҳокама қилинди.

Учрашув якунлари бўйича англашув меморандуми имзоланди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид