Жаҳон | 16:27 / 23.06.2023
11058
6 дақиқада ўқилади
Озод этилган қишлоқлар харобалари ва Херсонда тошқин оқибатлари. Уруш суратлари
Украинадаги урушнинг 484-куни ўтди. Асосий маълумотлар:
- БМТ ҳар йилги ҳисоботида Россияни Украинада 136 нафар бола ўлдирилишида айбдор деб атади. Ҳужжат нашр этилишидан олдин Reuters ва AFP томонидан кўриб чиқилган. БМТ баҳоларига кўра, россиялик ҳарбийлар 91 нафар боладан жонли қалқон сифатида фойдаланган.
- Аннексия қилинган Қрим ва оккупация остидаги Херсон области расмийлари Украина қуролли кучлари яриморолни регион билан боғловчи, Чонгар яқинидан ўтган кўприкка ракета зарбаси йўллаганини хабар қилишди.
- Каховка ГЭС тўғони вайрон бўлиши натижасида эндиликда саёзлашиб қолган сув омборидан қазилган тўртта суғориш каналлари тизими (улардан бири Шимолий Қрим канали) сувсиз қолишига олиб келди.
- Володимир Зеленский Россия оккупация остидаги Запорижжя АЭСда «радиация чиқариш» орқали теракт содир этишга тайёрланаётганини айтди. Украина соғлиқни сақлаш вазирлиги авария ҳолатида амал қилиш керак бўлган тавсияларни эълон қилди. РФ президенти матбуот котиби Дмитрий Песков Зеленскийнинг баёнотини «навбатдаги ёлғон» деб атади.
- Украина президенти Россия китоб ва газеталарини олиб киришни тақиқлаш тўғрисидаги қонунни имзолади. Олий рада уни бир йил муқаддам қабул қилганди.
- РФ мудофаа вазири Сергей Шойгу июн ойи охиригача Россия захира армиясини шакллантириш «якунланиши» режалаштирилганини айтди.
- «Вагнер» ХҲК СОБР, ОМОН, ГРОМ ва бошқа тузилмаларнинг собиқ ходимларини оккупация қилинган ҳудудларда «ҳарбий полиция» шакллантириш учун ёллашга киришди, бу ҳақда «Верстка» нашри аниқлаган.
- Калининградлик фаол Игор Баришников ҳарбий «фейк»лар тўғрисидаги иш бўйича етти ярим йил муддатга озодликдан маҳрум этилди. Жарроҳлик амалиётига зарурат сезаётганига қарамай (унда ўсимта аниқланган ва саратонга гумон қилинган), уни колонияга юборишган.
Кун кадри. Покровск ўққа тутилиши
Донецк областида қайтариб олинган қишлоқлардаги украин аскарлари
Донбасс шимолидаги украин дала ҳоспитали
Сув чекинганидан кейинги Херсон
Херсонда Каховка ГЭСдаги фалокатдан кейин кескин кўтарилган сув сатҳи пасаймоқда. Украина Фавқулодда вазиятлар бўйича давлат хизмати маълумотига кўра, 22 июн тонгига келиб Херсон областида сув даражаси 15 сантиметргача пасайди. Украина назоратидаги ҳудудларда учта аҳоли яшаш манзилида жами 214 та уй сув босган ҳолида қолмоқда, областнинг аннексия қилинган қисмида эса 17 та қишлоқ ҳамон сув остида.