Тошкент шаҳридаги барча метро бекатларида Beeline Uzbekistan тармоғи ишга туширилгандан буён рақамли оператор тармоқ фаолиятини таҳлил қилиб келмоқда. Шундай қилиб, техник дирекция маълумотларига кўра, мобил интернетдан энг кўп «Чилонзор» бекатида фойдаланишар экан, бу 31 та ер ости бекатидаги жами интернет-трафикнинг 7% дан ортиғини ташкил этади. Бу кўрсаткич бўйича иккинчи ва учинчи ўринларни «Пахтакор» ва «Новза» бекатлари эгаллаб турибди. Интернетдан энг кам фойдаланишадиган бекатлар — «Пушкин» ва «Туркистон».
— Июнь ойига қадар Beeline Uzbekistan тармоғи орқали Тошкент шаҳридаги ерости метро бекатлари фойдаланувчилари 217 терабайтдан ортиқ маълумот юклаб олишган, бу ҳажмнинг 90% дан ортиғи 4G тармоғига тўғри келади. Кўпинча метро йўловчилари мобил интернетдан янгиликларни ўқиш, видео томоша қилиш, мусиқа тинглаш ёки ўйин ўйнаш учун фойдаланадилар. Бироқ, баъзилар иш ёки онлайн курсларда ўқиш учун метрода ўтказадиган вақтларидан унумли фойдаланишни афзал кўришади, мессенжерлар орасида кутилганидек Telegram етакчига айланди, – дея ўртоқлашади Beeline Uzbekistan техник директори Маҳмуджон Нодиров.
Охирги уч ой ичида ерости станцияларида трафик сарфи 35% га ўсди ва бир ойлик маълумот узатиш ҳажми 60 терабайтга яқинлашди.
Мобил трафик истеъмоли ўсишига қарамай, фойдаланувчилар телефонда фаол ва кўп гаплашишда давом этмоқдалар, иш кунларида 31 та станцияда ўртача 500 соатдан ортиқ қўнғироқлар қайд этилди. Суҳбатлар борасида биринчи ва иккинчи ўринларни тақсимловчи «Чилонзор» ва «Пахтакор» бекатлари, ундан кейин эса «Алишер Навоий» бекати йўловчилари етакчилик қилди.

















