18:53 / 24.06.2023
11076

ISHONCH дўконлари сафи яна 6та дўконга кўпайди

Фото: ISHONCH

Республикамиз бўйлаб аҳолининг яшаш тарзини ривожлантириш мақсадида керакли маиший техника, электроника, уй буюмлари ҳамда бошқа кўплаб маҳсулотларни қулай шартларда муддатли тўловга харид қилиш имкониятини тақдим этиш йўлида фаолият юритиб келаётган ISHONCH дўконлар тармоғи бугунги кунда тобора ривожланиб бормоқда. Компаниянинг хизмат кўрсатиш ҳудуди ҳам кенгайиб бораётгани бунга яққол мисол бўла олади.

Жорий йилнинг июн ойида ISHONCH дўконлар тармоғининг филиаллар сони яна 6 тага кўпайди. Янги филиаллар ушбу манзилларда аҳолига сифатли ва самарали хизмат кўрсатишни бошлади:

-Самарқанд вилояти, Қўшработ тумани;

-Самарқанд вилояти, Булунғур тумани;

-Бухоро вилояти, Шофиркон тумани;

-Жиззах вилояти, Пахтакор тумани;

-Қорақалпоғистон Республикаси, Тўрткўл тумани;

-Наманган вилояти, Поп тумани.

Энди ушбу манзилларда ҳам истиқомат қилувчи аҳоли ISHONCH дўконларида яратилган қулай шартлардан фойдаланишлари, муддатли тўлов асосида кенг турдаги маҳсулотларни харид қилишлари мумкин. Таъкидлаш жоизки, ISHONCH дўконлар тармоғида 7000 дан ортиқ маҳсулот турлари тақдим этилган бўлиб, бу ерда кўплаб замонавий брендларнинг маҳсулотларини топишингиз мумкин. Малакали ва ўз ишига масъулият билан ёндашадиган дўкон маслаҳатчилари эса харидорларга керакли маълумотни беришда ва зарур маҳсулотни танлашда ёрдам беришга доимо тайёр. Шу билан бирга, шартнома расмийлаштириш жараёни ҳам узоқ вақт олмайди ва харидорлар учун янада қулайликлар яратиш мақсадида, йирик маҳсулотларни бепул етказиб бериш ва ўрнатиб бериш хизматлари кўзда тутилган.

ISHONCH дўконлар тармоғи томонидан мижозлар учун доимий асосда ютуқли танловлар, акциялар ўтказилади, чегирмали таклифлар эълон қилинади. Айни пайтда ҳам барча филиалларда ISHONCHLI MIJOZ акцияси ўтказилаётган бўлиб, иштирок этиш учун 2 млн сўм ва ундан юқори харидлар қилиш кифоя. Сиз автоматик равишда акция иштирокчисига айланасиз ва Cobalt русумли автомобиль ёки қимматбаҳо совғалардан бирини ютиб олиш имкониятига эга бўласиз. Акция жорий йилнинг 31 июлига қадар давом этади. Акция ҳақидаги батафсил маълумотни ва акция ғолибларини www.ishonchaksiya.uz сайтида кўришингиз мумкин. 

Тез кунларда ISHONCH дўконлар тармоғининг янги савдо дўконлари Тошкент вилоятининг Бўка, Келес ва Зангиота туманларида, Бухоро вилоятининг Пешку тумани ва Ғиждувон шаҳрида, Хоразм вилоятининг Шовот туманида, ҳамда Навоий вилоятининг Қизилтепа туманида очилиши режалаштирилган.

Батафсил маълумот, савол ва мурожаатлар учун:

+99873-515-22-22, t.me/ishonch_chatbot

 Компаниянинг ижтимоий тармоқлардаги расмий канал ва саҳифалари:

Telegram: https://t.me/ishonch  

Instagram: instagram.com/ishonchsavdouz

Facebook: facebook.com/ishonchsavdouz

YouTube: youtube.com/c/ishonchsavdo

Сайт: www.ishonchsavdo.uz

Бўш иш ўринлари: https://t.me/hrfmishonch


Реклама

Top