Ўзбекистон | 08:45 / 27.06.2023
4077
1 дақиқада ўқилади

Франция компанияси Ўзбекистонда шакар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиши мумкин

Ўзбекистон элчихонаси Франциянинг шакар ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи Sucden компанияси халқаро савдо бўйича директори Рафаэль Верле ва компания вакили Жорж Иванов билан билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда “Дунё”.

Фото: Fotolia

Француз томонига Ўзбекистонда хорижий инвесторлар учун кенг имкониятлар яратилаётгани, шу жумладан Ўзбекистонга сармоя киритиб ишлаб чиқаришни ташкил этувчи компанияларга 5 йилгача солиқлардан озод этиш, олиб кирилаётган асбоб ускуналарга божхона тўловларини бекор қилиш ва транспорт харажатларида қўшма тўловлар амалга оширилиши имкониятлари борлиги етказилди.

Ўзбекистонда шакар ишлаб чиқариш ва какаони қадоқлаш масалаларида ҳамкорлик ўрнатишга катта қизиқиш борлиги ва ушбу йўналишда француз томони билан ўзаро манфаатли алоқаларни ўрнатишга тайёрлик билдирилди.

Sucden компанияси Ўзбекистонда шакар ишлаб чиқариш ва какаони қайта қадоқлаш масалаларида ҳамкорлик ўрнатишга ўзбек томонининг қизиқиши учун ўз миннатдорлигини билдирди.

Учрашув давомида Sucden компанияси вакилларини жорий йил сентябрь ойида Ўзбекистонга ташрифини уюштириш ва сафар чоғида тегишли вазирлик ва идораларда икки томонлама ҳамкорлик масалаларини муҳокама этиш мақсадида учрашувларни ташкил этишга келишиб олинди.

Мавзуга оид