Жиззахда 57 киши овқатдан заҳарланди
Беморларнинг 11 нафарига тиббий ёрдам кўрсатилиб, уйига жавоб берилган, 46 нафари қониқарли аҳволда экани маълум бўлган.
Ижтимоий тармоқларда Жиззах вилоятида 44 нафар фуқаро овқатдан заҳарлангани тўғрисида хабар тарқалди. Вилоят прокуратураси ҳодиса юзасидан расмий маълумот берди.
Аниқланишича, жорий йилнинг 25-26 июнь кунлари 57 нафар фуқаролар вилоят юқумли касалликлар шифохонасига ич кетиш ва тана ҳарорати кўтарилиши шикоятлари билан мурожаат қилган.
Дастлабки лаборатория текшируви хулосасига кўра, фуқароларга “Ўткир диарея” овқатдан заҳарланиш ташхиси қўйилиб, тиббий муолажаларни амалга ошириш учун барчаси шифохонага ётқизилган.
Беморларнинг 11 нафарига тиббий ёрдам кўрсатилиб, уйига жавоб берилган, 46 нафари қониқарли аҳволда экани маълум бўлган.
Жиззах шаҳар прокуратураси томонидан ўтказилаётган терговга қадар текширув давомида беморлар Жиззах шаҳридаги ошхоналарнинг бирида овқатланганлиги аниқланиб, ҳодиса жойидан олинган озиқ-овқат маҳсулотларининг намуналари бўйича ва барча беморларга нисбатан тегишли экспертизалар тайинланиб, соҳа мутахассислари жалб этилган.
Вилоят прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари устидан назорат ўрнатилган, дейилади расмий маълумотда.
Мавзуга оид
09:25 / 06.11.2024
Жиззахда қарийб 800 млн сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланган фуқаро аниқланди
08:30 / 28.10.2024
Жиззахда иккита юк машинаси тўқнашди
17:12 / 22.10.2024
Тошкентдаги меҳмонхонада уч киши заҳарланишдан ҳалок бўлди
22:09 / 14.10.2024