Украинадаги урушнинг 488-куни ўтди. Асосий маълумотлар:

  • Жо Байден маъмурияти вакиллари Украина қарши ҳужумининг дастлабки босқичи суст ривожланаётганидан ташвиш билдирган. «Улар графикдан ортда қолмоқда», — деган The New York Times нашрига АҚШ президенти маъмуриятидаги юқори мартабали мулозимлардан бири.
  • Украина мудофаа вазирлиги украин қуролли кучлари Донецк областидаги Ровнопол қишлоғини озод этгани ҳақида хабар берди.
  • Украина президенти Володимир Зеленский қўшинларнинг олдинги чизиқдаги позицияларига келди — Бахмут ва Бердянск йўналишларига.
  • Путин россияликларга навбатдаги мурожаати вақтида «Вагнер» ХҲК жангчиларини РФ мудофаа вазирлиги билан шартнома тузишга, уйга қайтишга ёки Беларусга кетишга чақирди. Кейин президент Сергей Шойгу ва бошқа кучишлатар идоралар раҳбарлари билан йиғилиш  ўтказди.
  • Москва шаҳри, Москва ва Воронеж областларида Евгений Пригожин бошлаган исён вақтида жорий этилган аксилтеррор амалиётлар режими бекор қилинди.
  • Пригожиннинг ўзи исён якунланганидан буён биринчи марта ўз ҳаракатлари юзасидан изоҳ берди. У «Вагнер» ХҲКда «режимни ағдариш» мақсади бўлмаганини таъкидлади.
  • Латвия консулхонаси «Россиядаги олдиндан айтиб бўлмас ҳодисалар туфайли» россияликларнинг виза бўйича ҳар қандай аризаларини қабул қилишни тўхтатди.

Донецк области Константиновка шаҳри яқинидаги украин ҳарбий хизматчилари

Украинанинг қирол Даниил номидаги 24-алоҳида механизациялашган бригадаси жангчилари Бахмутдан 25 километр масофада жойлашган Константиновка ҳудудида Т-72 танкида ҳаракатланмоқда
Wojciech Grzedzinski / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Wojciech Grzedzinski / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Wojciech Grzedzinski / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press