Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда уй қурмоқчи бўлган тадбиркордан 300 минг доллар талаб қилган ДУК ходими ушланди
Давлат хавфсизлик хизмати томонидан Тошкент шаҳрида фирибгарлик ҳолатига чек қўйилди.
“Yunusobod business city тадбиркорлик марказини қуриш ва эксплуатация қилиш дирекцияси” давлат унитар корхонаси ходими мазкур марказда кўп қаватли турар жой бинолари қуриш учун рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштириб бериш эвазига тадбиркордан 300 минг АҚШ доллари олаётган вақтида ДХХ ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланди.
Аниқланишича, Yunusobod business city тадбиркорлик марказини қуриш ва эксплуатация қилиш дирекцияси ва тадбиркор ўртасида тузилган шартномага мувофиқ, марказ ҳудудидаги эски уйларни бузиш ва қурилиш учун жой тайёрлаш мақсадида, муқаддам тадбиркор томонидан дирекция ҳисобига 22 млрд сўм миқдоридаги инвестиция маблағи ўтказиб берилган.
Дирекция ходими турли баҳоналар билан қурилиш бошлашга рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштиришни ортга сурган ва масалани ижобий ҳал этиб бериш учун пул талаб қилган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан дирекция ходимига нисбатан Жиноят кодексининг 168- (фирибгарлик) ва 28,211- (пора бериш) моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
Мавзуга оид
08:18 / 04.06.2026
1,5 гектар ерни «сотиш» баҳонасида 750 минг доллар сўраган шахс ушланди
08:20 / 03.06.2026
ДХХ тезкор тадбири: Trackerʼдан 8,9 кг гашиш топилди
15:25 / 29.05.2026
Фарғонада банкир, Жиззахда ҳокимлик мансабдори пора билан ушланди
17:24 / 21.05.2026