Жаҳон | 14:54 / 02.07.2023
26224
6 дақиқада ўқилади

Протезда фронтга қайтган аскар ва Бахмут атрофидаги ҳарбийлар. Уруш суратлари

Украинадаги урушнинг 493-куни ўтди. Асосий маълумотлар:

  • Петербургдаги бизнес-марказдан «ЧВК Вагнер Центр W» вивескасини олиб ташлашди.
  • Володимир Зеленский Россия билан музокаралар Украина 1991 йилги чегараларига қайтганидан кейингина бўлиши мумкинлигини айтди.
  • Украина президенти шунингдек Украина қуролли кучлари НАТОнинг июл ойидаги саммитидан олдин жанг майдонида «натижа» кўрсатмоқчи эканини айтди.
  • Журналист Михаил Зигарнинг тасдиқлашича, Путин Пригожиннинг исёни кунида Петербургда Ковалчукнинг яхтасида ҳордиқ чиқараётган бўлган.
  • The Washington Post хабарига кўра, Украина разведкаси МРБ раҳбарига Россия билан музокаралардан олдин Қрим чегарасига ракета тизимлари жойлаштирмоқчи эканини билдирган.
  • Вагнерчиларнинг Беларусдаги янги лагери акс этгани айтилаётган янги кадрлар эълон қилинди.
  • BBC ва «Медиазона» ҳамкорлигидаги лойиҳа Украинада ҳалок бўлган 27 минг россиялик ҳарбийнинг шахсини тасдиқлади.
    Киев иқтисодиёт мактаби ҳисобларига кўра, Украина Каховка ГЭС тўғонидаги ҳалокат ва унинг оқибатлари туфайли камида икки миллиард доллар йўқотди.
    РФ ядро қуроллари Беларусга жойлаштирилгани муносабати билан Полша яна бир бор НАТОдан ўз ҳудудига АҚШ ядро қуроли жойлаштирилишини сўради.
    Пермлик киши ҳарбий комиссариат биносига ўт қўйгани учун 10 йил муддатга қатъий режимли колонияга ҳукм қилинди. Уни давлатга хиёнат ва теракт содир этиш моддалари бўйича айбдор деб топишган.
  • Краснодар ўлкасидан Қрим кўпригига киришда автомобиллар имиллаб текширилаётгани туфайли кўп километрларга чўзилган навбатлар пайдо бўлди.

Оёғини йўқотган украиналик аскар фронтга қайтди

Молот лақабли украиналик аскар Запорижжя областидаги олдинги чизиқда хандақда. Молот Россия қўшинларига қарши жангда яраланиб, оёғидан айрилганди, аммо протез билан фронтга қайтди.
Libkos / AP / Scanpix / LETA

Херсон чеккалари ўққа тутилди

1 июл куни Россия кучлари Херсонда аҳоли яшовчи кварталларни ўққа тутган, бу ҳақда област ҳарбий маъмурияти раҳбари Олександр Прокудин маълум қилди. Унинг маълумотига кўра, зарба оқибатида беш киши яраланган, улардан уч нафари — болалар. Россия томони ушбу ҳужум юзасидан расмий изоҳ бермаган.

Украина фавқулодда вазиятлар бўйича давлат хизмати ходимлари Херсон россияликлар томонидан ўққа тутилишидан чиққан ёнғинни ўчирмоқда
Evgeniy Maloletka / AP / Scanpix / LETA
Отишма натижасида чиққан ёнғин
Evgeniy Maloletka / AP / Scanpix / LETA
Evgeniy Maloletka / AP / Scanpix / LETA

Шебекинодаги вайронгарчилик

Шебекино шаҳри Белгород областининг Россия-Украина чегарасидан бир неча километр масофада жойлашган. Бу ҳудуд раҳбари Вячеслав Гладковнинг айтишича, шаҳар ва унинг атрофи Харкив областидан туриб деярли ҳар куни украин ҳарбийлари томонидан ўққа тутилади. Қуйида Шебекинонинг бугунги манзаралари акс этган суратлар.

Шаҳар марказий майдонида отишмалар вақтида ёниб кетган бино
AFP / Scanpix / LETA
Зарбалардан шикастланган бинонинг таъмирланиши
AFP / Scanpix / LETA
Шебекино шаҳар полицияси биноси
AFP / Scanpix / LETA
AFP / Scanpix / LETA

Бахмут атрофидаги украин ҳарбий хизматчилари

Украин ҳарбий хизматчилари Бахмут атрофидаги фронт чизиғида кетаётган зирҳли транспортёр (БТР). Бу ҳудудда ҳам бир неча ҳафтадан буён украинларнинг қарши ҳужуми давом этмоқда.
Alex Babenko / AP / Scanpix / LETA
Alex Babenko / AP / Scanpix / LETA
Alex Babenko / AP / Scanpix / LETA

Часив Яр фронтида дронлар қўлланиши

Украинанинг 57-мотопиёдалар бригадаси ҳарбийлари Часив Ярда дрон учиришга тайёрланмоқда — россияликларнинг Бахмут йўналишидаги позицияларига ҳужум қилиш учун.
Ercin Erturk / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Ercin Erturk / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Бу урушда дронлардан рақибга зарба бериш, разведка, кучларни мувофиқлаштириш ва пиёдаларни ҳаводан қўллаб-қувватлаш учун фаол фойдаланилмоқда
Ercin Erturk / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Ercin Erturk / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press

Киев атрофида ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими

Украин ҳарбийлари ўзиюрар «Гепард» қурилмасида — бу немис армиясидаги зенит кучлари устунларидан бири. Германия оғир қуроллар етказиб бериш ҳақида апрел ойи охирида эълон қилганди.
Valentyn Ogirenko / Reuters / Scanpix / LETA
Valentyn Ogirenko / Reuters / Scanpix / LETA

«Вагнер» ХҲКнинг Беларусдаги лагери экани айтилаётган ҳудуднинг космосдан кўриниши

Могилев области Осиповичи районида Цел посёлкасида жойлашган ҳарбий қисмда бир неча кун муқаддам фаол қурилиш ишлари бошланди. Россия ва Беларуснинг мустақил нашрлари манбаларга таяниб ёзишича, бу ерда, катта эҳтимол билан, Беларусга келиши кутилаётган «Вагнер» ХҲК ёлланма кучлари учун лагер қурилмоқда. Бу маълумот ҳозирча расман тасдиқланмади. Planet Labs компанияси қурилиш майдонининг сунъий йўлдош орқали олинган ва олдингиларига қараганда юқори аниқликда бўлган суратларини эълон қилди.

Planet Labs PBC / AP / Scanpix / LETA​​​​​

 

Мавзуга оид