Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ТИВ раҳбари Туркий инвестиция фонди президентини қабул қилди
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов бугун Туркий инвестиция фонди президенти ва Туркий давлатлар ташкилоти собиқ бош котиби Бағдод Амреев билан учрашди.
Фото: Dunyo
«Туркий инвестиция фонди президенти ва Туркий давлатлар ташкилоти собиқ бош котиби Бағдод Амреев билан учрашишдан мамнунмиз, - деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари. - ТДТга аъзо давлатлар ўртасида молиявий алоқалар ва сармоявий ҳамкорликни янада кенгайтириш юзасидан фикр алмашдик».
2022 йил 10-11 ноябрь кунлари Самарқанд шаҳрида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев раислигида Туркий давлатлар ташкилоти давлат раҳбарларининг «Туркий цивилизациянинг янги даври: умумий тараққиёт ва фаровонлик сари» мавзусидаги йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилиш натижалари бўйича ташкилот доирасидаги кўп қиррали ҳамкорликни янада кенгайтиришга қаратилган Туркий давлатлар ташкилоти саммитининг Самарқанд декларацияси қабул қилинди.
Бундан ташқари, ТДТ бош котиби лавозимига Кубаничбек Омуралиев номзодини тасдиқлаш тўғрисида қарор қабул қилинди.
Мавзуга оид
10:07 / 20.04.2026
Ўзбекистон дипломатик алоқалар ўрнатган давлатлар сони 167 тага етди
20:49 / 18.04.2026
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Украина ташқи ишлар вазири билан учрашув ўтказди
21:38 / 12.03.2026
Ташқи ишлар вазирлигида Кўрфаз араб давлатлари вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди
18:22 / 08.03.2026