Чилонзор туманини ривожлантириш бўйича президент қарори қабул қилинди.
Президент Шавкат Мирзиёев 3 июл куни “Тошкент шаҳри Чилонзор туманининг саноат салоҳияти ва инвестиция жозибадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” қарор имзолади.
Қарорга кўра, Чилонзор тумани Бешқўрғон ва Тирсакобод маҳаллаларидаги 320 гектар майдонда 30 йил муддатга кичик саноат зонаси мақомидаги “Индустриал ҳудуд” ташкил этилади. Ҳукумат комиссиясига у ерда амалга ошириладиган инвестиция лойиҳаларининг манзилли рўйхатини 1 ой муддатда тасдиқлаш топширилди.
Чилонзор туманининг саноат салоҳияти ва инвестиция жозибадорлигини ошириш чоралари учун 2023-2024 йилларда республика бюджетидан пойтахт бюджетига 3 йил муддатга 100 млрд сўм ссуда ажратилади.
2023-2025 йилларда Кичик халқа йўли ва Бунёдкор шохкўчаси ҳамда Чўпонота ва Чилонзор кўчалари оралиғида жойлашган “Бунёдкор” стадиони автотураргоҳининг жами 5,5 гектар ер участкасида камида 200 млн доллар қийматдаги янги “сити” қурилади. У ердан меҳмонхона, савдо ва хизмат кўрсатиш объектлари, кўп қаватли уйлар ва кўп қаватли автотураргоҳ жой олади.
Вазирлар Маҳкамасига йил охирига қадар ер участкаларини лойиҳа ташаббускорларига ўрнатилган тартибда ажратилишини таъминлаш юклатилди.
Шунингдек, тасдиқланган йўл харитасига кўра:
- 2023 йил давомида Чилонзор тумани маҳаллалари ҳудудидаги 10 сотихдан кам бўлмаган бўш ер майдонларида кичик боғлар ва сайилгоҳлар ташкил этилади. Бунга 10 млрд сўм йўналтирилади.
- 2023 йил августда, тумандаги мактабгача ва мактаб таълимига хусусий секторни жалб қилиш мақсадида давлат боғчалари ва мактабларининг ер майдонлари хатловдан ўтказилади. Аниқланган бўш ер майдонлари 2023 йил октябр ойида боғча ва мактаб ташкил этиш учун хусусий секторга ижарага берилади.
- 2023 йил августда “Рубоий” нимстанциясида битта 40 минг KW қувватли ва “Чилонзор” нимстанциясида битта 25 минг KW қувватли янги трансформаторлар ўрнатилади. Бунинг учун 17 млрд сўм йўналтирилади.
- 2023-2024 йилларда









