Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сурияда «вагнерчилар» исён пайтида РФ Мудофаа вазирлиги билан шартнома имзолашга мажбурланган
Пригожин исёни пайтида Суриядаги «Вагнер» ХҲК ёлланма аскарларининг интернети ўчириб қўйилган ва улар Россия Мудофаа вазирлиги билан шартнома имзолашга мажбур қилинган. Reuters хабарига кўра, Сурия расмийлари исёни кенг тарқалишидан қўрққан.
Россияда «Вагнер» ХҲК ва Евгений Пригожин томонидан исёнга уриниш пайтида Сурия ҳукумати исён тарқалишининг олдини олиш учун ушбу Яқин Шарқдаги «Вагнер» ХҲК вакилларини зарарсизлантиришга қаратилган бир қатор чораларни кўрди. Бу ҳақда 7 июль, жума куни вазиятдан хабардор манбаларга таянган ҳолда Reuters агентлиги хабар бермоқда.
«Вагнер гуруҳи» ёлланма аскарлари жойлашган жойда Сурия ҳарбий разведкаси уларнинг бир-бири билан ёки Россиядаги ХҲК вакиллари билан алоқа қилишига йўл қўймаслик учун телефон ва интернетни ўчириб қўйди. Ўнга яқин «Вагнер» қўмондони Россиянинг Хмеймим ҳарбий базасига олиб келинган ва у ерда уларга танлов қўйилган: Мудофаа вазирлиги билан шартнома имзолаш ёки зудлик билан мамлакатни тарк этиш. Reuters манбаларига кўра, исёндан кейинги кунларда шартнома имзолашдан бош тортган ўнлаб одамлар Россияга олиб кетилган. Ёлланма аскарларнинг маошлари ҳам қисқартирилган.
Истанбулдаги мустақил таҳлил маркази - Омран стратегик тадқиқотлар маркази ходими Навар Шабан шундай деди: «Вагнер» ХҲКнинг Суриядаги роли кескин пасайиб кетди». «Барча воқеаларни инобатга олган ҳолда, ҳозирда уларнинг Сурия Мудофаа вазирлиги билан алоқаси узилган», — дея қўшимча қилди у.
«Вагнер» ХҲК ёлланма аскарларининг нисбатан кичик гуруҳи Сурияда бўлган - тахминий ҳисоб-китобларга кўра, 250 дан 450 кишигача, бу мамлакатдаги Россия ҳарбийлари умумий сонининг тахминан ўн фоизини ташкил қилади. Кузатувчиларга кўра, сўнгги бир йил ичида «Вагнер гуруҳи»нинг кўплаб фахрий жангчилари Украинада жанг қилиш учун Сурияни тарк этган.
Мавзуга оид
08:33 / 02.06.2026
Венада Асад даври генерали устидан суд бошланди
08:29 / 01.06.2026
Ўзбекистон Сурияга маҳсулот экспорт қилишни бошламоқчи
20:33 / 30.05.2026
«Меҳр» операциялари натижасида 530 дан ортиқ киши Ўзбекистонга қайтарилди
18:07 / 30.05.2026