Германия ва АҚШ Украинанинг НАТОга аъзо бўлиш учун берган аризасини блоклайди — Bild
Берлин ва Вашингтон Украинанинг Шимолий Атлантика алянсига аъзо бўлиш учун берган аризасига тўсқинлик қилиш ниятида. Бу ҳақда Германиянинг Bild нашри олий мартабали мулозимдан олинган маълумотларига асосланиб, ахборот тарқатмоқда.
Ўтган ҳафта ичида Британиянинг Telegraph нашри ўзининг НАТОдаги манбаларига асосланиб, Литвада ўтажак НАТО саммитида Германия ушбу қадам Россия Федерацияси билан тўғридан тўғри тўқнашув келтириб чиқариши мумкинлигидан хавотирланиб, Украинанинг алянсга аъзо бўлишини кейинроққа қолдириб туришни талаб қилишни режалаштираётганини ёзиб чиққан эди. Бундан ташқари, Financial Times нашри АҚШ ва ГФР Украинани блокка аъзо бўлишини етарли тарзда қўллаб-қувватламаётгани туфайли НАТО бўйича ҳамкорларнинг босими остида қолганини ёзганди.
«Мен АҚШ ва Германия Украинанинг НАТО аъзолигига расмий аризасини блоклашини тасдиқлай оламан», — дея таъкидлаган Bild суҳбатдоши.
Нашрнинг маълумотларига кўра, НАТОнинг июлдаги саммитида Украина етакчиси Володимир Зеленский ўз мамлакатини НАТОга аъзо бўлиши юзасидан расмий илтимос билан чиқиш қилишни режалаштираётган ва узоқ йиллар давом этувчи йўлни бошлаб бериши кутилаётган эди.
Айнан мана шу аризага НАТОнинг бир нечта давлатлари, биринчи навбатда АҚШ ва Германия тўсқинлик қилишни режалаштирмоқда. Bild нашрининг яна таъкидлашича, Берлин ва Вашингтон алянснинг бошқа аъзоларига ҳам ўзларининг позициясини қўллаб-қувватлаш учун босим қилишмоқда.
Ҳозирча алянсга аъзо 24 та давлат Украинанинг НАТО аъзосини қўллаб-қувватлаш бўйича фикр билдиргани маълум.
Эслатиб ўтамиз, НАТО саммити 11–12 июл кунлари Литва пойтахти Вилнюс шаҳрида бўлаиб ўтади. Саммитга алянсга аъзо давлатларнинг барчасининг давлат ва ҳукумат бошлиқлари, жумладан, АҚШ президенти Жо Байден ташриф буюради. Аввалроқ Байденнинг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Жейк Салливан Украина кутилаётган саммитда НАТО аъзоси бўлмаслигини таъкидлаган эди.
Мавзуга оид
21:19 / 16.11.2024
Трамп Оқ уй тарихидаги энг ёш матбуот котибини тайинлади
15:52 / 16.11.2024
Америкалик олимлар биоорганизмларнинг “учинчи ҳолати”ни аниқлади
15:12 / 16.11.2024
Уйқу тўғри қарор қабул қилишга ёрдам беради — тадқиқот
14:32 / 16.11.2024