Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ОТБ Ўзбекистонга 125 млн доллар қарз ажратади
Осиё тараққиёт банки Ўзбекистонга 125 млн доллар қарз беради. Ушбу маблағлар еттита вилоят: Бухоро, Фарғона, Қашқадарё, Самарқанд, Сурхондарё, Навоий ва Тошкентдаги умумий узунлиги 359 км бўлган 12та электр узатиш линияларини қайта таъминлаш, шунингдек, Файзобод, Обиҳаёт, Зафар ва Зарафшондаги 220 киловолтли тўртта кичик станцияни реконструкция қилиш учун ишлатилади.
Осиё тараққиёт банки (ОТБ) Ўзбекистоннинг электр узатиш тармоғини такомиллаштириш, энергия самарадорлигини ошириш ва қайта тикланадиган энергия манбаларига мамлакат энергетика тармоғининг интеграциялашувига ёрдам бериш мақсадида 125 млн доллар миқдорида кредит ажратади. Бу ҳақда банк ахборот хизмати хабар бермоқда.
“Декарбонлаштириш учун рақамлаштириш – электр узатиш тармоқларини яхшилаш” лойиҳаси доирасида еттита вилоят: Бухоро, Фарғона, Қашқадарё, Самарқанд, Сурхондарё, Навоий ва Тошкентда умумий узунлиги қарийб 359 км бўлган 12та электр узатиш линиялари қайта таъминланади. Шунингдек, лойиҳа Файзобод, Обиҳаёт, Зафар ва Зарафшондаги 220 киловолтли тўртта кичик станцияларни реконструкция ва модернизация қилиш, уларнинг қувватларини жорий ва прогноз қилинаётган энергияга бўлган эҳтиёжни қондириш учун кўпайтириш ишларини молиялаштиришни ҳам ўз ичига олган.
“Ушбу лойиҳа Ўзбекистоннинг ишончли ва арзон электр энергиясига ортиб бораётган талабини қондиришга ёрдам беради, шу билан бирга мамлакатнинг яшил ва паст углеродли иқтисодиётга ўтишини қўллаб-қувватлайди. Миллий тармоқни модернизация қилиш давлат ва хусусий секторнинг қайта тикланадиган энергия ишлаб чиқаришни кенгайтириш бўйича саъй-ҳаракатларини тўлдиради ва барча учун энергиядан фойдаланишни яхшилашга ёрдам беради”, деган ОТБнинг Марказий ва Ғарбий Осиё бўйича бош директори Евгений Жуков.
Маълумот учун, Ўзбекистон ОТБга 1995 йилда аъзо бўлган бўлиб, ўшандан бери банк мамлакатга 10,8 миллиард доллар миқдорида қарз, грант ва техник кўмак ажратган.
Мавзуга оид
07:23 / 05.05.2026
Президент Самарқанддаги ОТБ йиғилишида муҳим ташаббусларни илгари сурди
20:31 / 03.05.2026
Осиё тараққиёт банки президенти Шавкат Мирзиёевга миннатдорлик билдирди
17:27 / 18.11.2025
Президент Осиё тараққиёт банки раҳбари билан ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини кўриб чиқди
14:44 / 18.11.2025