Ўзбекистон | 08:55 / 13.07.2023
1823
1 дақиқада ўқилади

БМТ Тараққиёт дастури Ўзбекистонга 830 минг доллардан ортиқ грант ажратади

Маблағлар жамғарма ҳамкор банклари томонидан ажратилган «Яшил истеъмол кредит»лари 30 фоизгача қисмини сўндиришга йўналтирилади.

Фото: Энергетика вазирлиги

Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Тармоқлараро энергияни тежаш Жамғармаси ва БМТ Тараққиёт дастурининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ўртасида шартнома имзоланди

Келишув 833 минг доллар миқдоридаги грант маблағларини жалб қилишни ўз ичига олади. Бу маблағлар жамғарманинг ҳамкор банклари томонидан қайта тикланувчи энергия манбалари ва энергия самарадор қурилмаларни харид қилиш учун ажратилган «Яшил истеъмол кредит»ларининг 30 фоизгача қисмини сўндиришга йўналтирилади.

Қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларини харид қилишни хотин-қизлар ўртасида қўллаб-қувватлаш мақсадида грант маблағлари ҳисобидан аёлларга ажратилган «Яшил истеъмол кредит»нинг 37,5 фоизгача қисми қоплаб берилиши белгиланмоқда.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид