Олий таълим муассасаларининг бакалавриатига кириш учун эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизларга давлат гранти асосида 2 000 та қўшимча квота ажратилган.

Ушбу квоталар ҳудудлар ва йўналишлар кесимида тақсимланган. Бунда «Аниқ ва табиий фанлар», «Техника фанлари» ва «Тиббиёт фанлари» учун квоталар алоҳида ажратилган бўлиб, қолган квоталар бошқа йўналишлар учун амал қилади.

Эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизлар учун ажратилган квота кундузги таълим шакли учун 1-таълим йўналишига амалга қилади. Бошқа таълим шакллари ва 2-5-таълим йўналишлари учун қўлланмайди.

Ушбу тавсияномага эга хотин-қизлар қайси ОТМга рўйхатдан ўтганидан қатъи назар доимий яшаш ҳудудидан келиб чиқиб танловда иштирок этади.