2022 йилнинг 6 июл куни ADM Jizzakh компанияси (Roodell гуруҳидаги автомобил заводи) Chery Аutomobile билан ҳамкорлик шартномасини имзолади. 2022 йилнинг октябр ойида эса Тошкентдаги илк Chery дилерлик маркази ўз эшикларини кенг оммага очди.
Chery автомобилларининг сотувлари рекордларни янгилашда давом этмоқда. Хитойнинг бренди ҳар ой савдо ҳажмини оширишга эришмоқда. Июн ойида у 1290 та автомобилни ташкил этди, бу май ойига нисбатан 41,8 фоизга, биринчи чоракнинг биринчи ойи, январга нисбатан эса қарийб 433,1 фоизга ошди.

Chery маркаси сотуви бошланганидан бери 3900 дан ортиқ автомобил сотилган. 2023 йил июн ойида сотувлар 2022 йил октябр ойига нисбатан 64 баробардан кўпроққа (!) ошди, бу бренднинг харидорлар орасида машҳурлигидан далолат бермоқда. Chery Тiggo 7 Pro шаҳар кроссовери маркасининг сотувлари етакчисига айланди.
2023 йилнинг биринчи ярмида сотилган Chery автомобиллари сони қуйидаги рақамларни ташкил этди:
• Chery Tiggo 7 Pro – 2432 автомобил
• Tiggo 8 Pro – 547 автомобил
• Tiggo 8 Pro Max – 484 автомобил
• Arrizo 6 Pro – 131 автомобил

2023 йилнинг январ ойидан бошлаб ҳозирги кунга қадар Chery глобал стандартларига мувофиқ безатилган тўққизта расмий дилерлик марказлари очилиб, 13 та дилерлик марказлари эса республика бўйлаб тўлиқ фаолият кўрсатмоқда. Айни пайтда расмий дилерлик марказлари Тошкент, Андижон, Наманган, Фарғона, Самарқанд, Бухоро, Қамаши, Денов ва Урганч шаҳарларида мавжуд.
2023 йилнинг иккинчи ярмида ушбу маркадаги гибрид автомобиллар сотувларини йўлга қўйиш режалаштирилмоқда.

Chery гибрид автомобилининг тантанали дебюти 2023 йилнинг октябр ойидаёқ содир бўлиши кутилмоқда.
2023 йилнинг майигача Ўзбекистон бозорида PRO оиласига мансуб кроссоверлари сотилган эди: Тiggo 7 Prо, Тiggо 8 Prо ва Тiggо 8 Prо Мах, июн ойидан еса Chery линияси PRO сериясининг янада кенгайганлигини ифодалаб, яна бир модел – тўлақонли C синфидаги седан Chery Аrrizо 6 Prо билан тўлдирилди.


















