Грециянинг Родос оролида ўрмон ёнғинлари сабабли 20 мингдан ортиқ одам – сайёҳлар ва маҳаллий аҳоли эвакуация қилинди, дея хабар бермоқда Reuters 24 июль, душанба куни.

Туроператорлар кун давомида 1500 га яқин дам олувчиларни уйларига олиб келди. Бунгача, 19 июлдан бери ёнғин Родос жануби-шарқидаги қирғоқ бўйидаги курортларга етиб бориши сабабли оролдан 19 мингдан ортиқ одам эвакуация қилинган эди. Греция қутқарув хизматлари оролда ёнғинлар тарихдаги энг қийин вазиятлардан бирини юзага келтирганини маълум қилди. 

Ёнғинлар туфайли, шунингдек, Греция қитъа қисмининг шимоли-ғарбидаги Корфу оролидан 2500 га яқин одамнинг эвакуация қилиниши ҳақида маълумот берилди. Шу билан бирга, уларнинг баъзилари аллақачон меҳмонхоналарига қайтишга муваффақ бўлган, деб ёзади Reuters. 

Родосда ҳаддан ташқари иссиқлик ва қурғоқчилик туфайли ўрмон ёнғинлари бошланди. Ўтган ҳафта давомида Греция қитъа қисмининг жанубида ҳаво ҳарорати Цельсий бўйича 44 даражагача кўтарилди. Синоптикларнинг огоҳлантиришича, жазирама тўлқин узоқ давом этиши мумкин.