Жаҳон | 10:13 / 26.07.2023
13479
2 дақиқада ўқилади

АҚШ Россияни Сурияда Америка дронига ҳужум қилишда айблади

АҚШ Ҳарбий-ҳаво кучлари раҳбари Россия қирувчи самолёти Сурия осмонида Америка дронини уриб туширишга уринганини маълум қилди.

Фото: Getty Images

25 июль, сешанба куни АҚШ Қуролли кучлари Марказий қўмондонлиги Ҳарбий-ҳаво кучлари бошлиғи генерал-лейтенант Алекс Гринкевичнинг маълум қилишича, икки кун аввал Россия қирувчи самолёти Американинг MQ-9 Reaper учувчисиз учоғини Сурия осмонида уриб туширишга уринган.

Россия қирувчи самолёти «иссиқлик тузоқлари» чиқарган ва дрон парракларига зарар етказган, лекин оператор уни қўндиришга муваффақ бўлган.

«Биз Суриядаги Россия кучларини бу ўйламасдан, нопрофессионал хатти-ҳаракатларга зудлик билан чек қўйишга чақирамиз», — деди Алекс Гринкевич АР ахборот агентлигига берган интервьюсида. 

Ўз навбатида, 23 июль куни Суриядаги урушаётган томонларни яраштириш бўйича Россия маркази раҳбари ўринбосари Олег Гуринов Ал-Боб ҳудудида Америка MQ-9 дрони Россия самолётларига «хавфли тарзда яқинлашгани» ҳақида маълум қилди. Натижада, унинг сўзларига кўра, бортдаги мудофаа тизимлари автоматик ишлаб кетган.

9 июль куни Гринкевич Россия қирувчи самолётлари АҚШ дронлари яқинида «хавфсиз ва нопрофессионал» ҳаракатларни амалга оширганини айтди. АҚШ ҳарбийларига кўра, уларнинг учта учувчисиз учоғи ИШИД террорчилик гуруҳига қарши кураш доирасида вазифани бажарган. Бу вақтда уларни учта Россия қирувчи самолёти «таъқиб қила бошлаган». Улар учувчисиз учоқларга яқинлашиб, УУА парвоз йўли бўйлаб «парашют сигнал ракеталарини отди». 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид