Жаҳон | 12:13 / 26.07.2023
12047
1 дақиқада ўқилади

Лондон Қора денгизда вазият кескинлашиши хавфи борлигини маълум қилди

Буюк Британия Мудофаа вазирлиги Украинадаги ҳарбий ҳаракатларга алоқадор вазият бўйича навбатдаги шарҳида Россиянинг Қора денгиз флоти Россия Украина ғалласини денгиз орқали экспорт қилиш бўйича келишувдан чиққани ҳамда Украинани блокада қилишни бошлашга тайёрланаётганидан кейин ўз позициясини ўзгартирганини билдирди.

Фото: Andrei Pungovschi/Bloomberg

Лондоннинг таъкидлашича, «Сергей Котов» замонавий корвети Босфор ва Одесса ўртасидаги денгиз йўлида патруллик қилиш учун Қора денгиз жанубий қисмида жойлашган. 

«У Россия Украинага кетаётган савдо кемаларини тутиб олиш бўйича оператив гуруҳ таркибига кириши эҳтимоли бор», - дея маълум қилди Британия ҳарбий разведкаси. 

X (собиқ Twitter) ижтимоий тармоғида эълон қилинган баёнотда, шунингдек, Қора денгиз ғалла ташаббуси (BSGI) Қора денгизнинг урушдаги иштирокини камайтиргани, аммо ҳозир минтақада зўравонликларнинг интенсивлиги ва кўламини ошириш эҳтимоли борлиги таъкидланган. 

Мавзуга оид