Жаҳон | 12:07 / 28.07.2023
14404
2 дақиқада ўқилади

Лондон: Африка етакчилари Россияга унинг «ғалла битими»дан чиқиши муносабати билан келмади

Россия «ғалла битими»дан чиқиши фонида Африка давлатлари етакчилари Санкт-Петербургдаги саммитга боришдан бош тортди. Бу ҳақда Британия ҳарбий разведкаси маълумот берди.

Фото: Vladimir Smirnov/TASS

Украинадаги уруш бўйича вазиятга бағишланган навбатдаги шарҳида Буюк Британия Мудофаа вазирлиги 27 июль куни бўлиб ўтган Россия-Африка конференциясида ўтган сафарги 43 га нисбатан 7 Африка давлати раҳбари иштирок этганига эътибор қаратади

Шу билан бирга, тадбир Россиянинг Қора денгиз дон ташаббусидан (ҚДДТ) чиққанидан ўн кун ўтиб бўлиб ўтди, дея хабар берилади X ижтимоий тармоғида.

«Ғалла йўлаги» Африкага 30 миллион тонна Украина ғалласини экспорт қилиш имконини берган, бу эса Эфиопия, Кения, Сомали ва Судан каби мамлакатларга асосий озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилишини таъминлаган, дея эслатади Лондон.

Шу билан бирга, етказиб беришнинг тўғридан тўғри узилишидан ташқари, Украинанинг Россия блокадаси ҳам дон нархининг ошишига олиб келади, дея таъкидлади Британия маҳкамаси. 

«Украинадаги уруш оқибатлари икки йил ичида Африкада озиқ-овқат хавфсизлиги билан кескин вазиятни янада кучайтиради», — дейилади баёнотда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид