16:50 / 28.07.2023
5203

Payme Mahalla’нинг учинчи миссияси якунланди: платформа аъзолари Қорақалпоғистон мактаблари учун компьютерлар сотиб олишга кўмаклашдилар

Фото: Payme

Payme фойдаланувчиларининг қўллаб-қувватлаши туфайли Қорақалпоғистондаги мактаб ўқувчилари замонавий компьютерларда ўқиш имкониятига эга бўлдилар.

 

2022 йил декабрь ойида Payme турли ижтимоий миссиялар эълон қилинадиган Payme Mahalla платформасини ишга туширди. Ўтказмалар ва тўловлардан тўпланган баллар ҳисобига фойдаланувчилар жамият ҳаётини яхшилашга ҳисса қўшишлари мумкин. Лойиҳанинг мақсади муҳим жамоат муаммоларини ҳал қилиш учун фойдаланувчиларни бирлаштириш эди.

Ҳар бир фойдаланувчи илова ичидаги ҳар қандай пул ўтказмалари ва тўловлар орқали тўпланган ўз балларини ушбу миссияларга ўтказиши мумкин. Қўшимча пул карталар ёки ҳисоблардан ечилмайди. Керакли балл тўплангандан сўнг, Payme миссияни амалга оширади.

Учинчи миссия Қорақалпоғистонда сифатли таълим олиш учун янада кўпроқ имкониятлар яратиш мақсадида ташкил этилган эди.

Payme фойдаланувчиларининг 3 кун ичида тўпланган 250 миллион баллари туфайли компания компьютерларни сотиб олди ва уларни Қорақалпоғистон Республикаси Қарўзак туманидаги мактабларга тақдим этди. Миссия ОНА жамоат фонди билан биргаликда амалга оширилди. Бу қандай амалга оширилганлиги ҳақида қуйидаги роликдан кўринг. 

Payme хайрли ишга ўз ҳиссасини қўшган ҳар бир иштирокчига миннатдорчилик билдиради. Компания бошқа миссияларни амалга оширишда давом этади. Сиз ҳам иштирок этинг, катта яхшилик жамоасининг бир қисмига айланинг.

Компания тез орада янги миссияларни эълон қилади. Янгиликларни ижтимоий тармоқларда кузатиб боришингиз мумкин.

Payme Mahalla — хайрли ишлар қилишнинг қулай усули.

Payme иловасини iOS va Android’да юклаб олиш мумкин.

Instagram: @payme.uz

Facebook: fb.com/payme.uz

Телеграм: t.me/payme_uz

ОНА жамоат фонди Instagram: @ona_foundation

Реклама ҳуқуқлари асосида

Top