18:39 / 30.07.2023
6336

CAFA Futsal Cup-2023. Ўзбекистон Қирғизистонни йирик ҳисобда мағлуб этди

CAFA Futsal Cup-2023 турнири сўнгги 5-тури доирасида Ўзбекистон миллий жамоаси Қирғизистонга қарши паркетга тушди.

Фото: ЎФА

Душанбедаги ўйинда Баҳодир Аҳмедов бошчилигидаги футзалчиларимиз Ҳусниддин Нишонов, Абдулла Солиҳов, Суннатилла Жўраев ва Илҳом Ҳамроевнинг голлари эвазига қўшнилар устидан йирик ғалабага эришди – 4:0.

Шу тариқа, Ўзбекистон мусобақадаги 5 ўйинда 3 ғалаба ва 2 дуранг қайд этган ҳолда 9 очко билан ҳозирча 3-ўринда бормоқда. 5-турда Афғонистон Туркманистонни мағлуб этиб, 10 очко билан ҳозирча пешқадам бўлиб турибди. Сўнгги ўйин мезбон Тожикистон (7 очко) ва Эрон (9 очко) ўртасида бўлиб ўтади. Шундан сўнг, турнир жадвалининг якуний ҳолати маълум бўлади.

CAFA Futsal Cup-2023. 5-тур
Ўзбекистон – Қирғизистон – 4:0

Голлар: Ҳусниддин Нишонов 10, Абдулла Солиҳов 29, Суннатилла Жўраев 34, Илҳом Ҳамроев 40.

Top