Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳафта давомида ўртача иссиқ об-ҳаво сақланиб туради
Ушбу ҳафта давомида Ўзбекистон ҳудуди бўйича ўртача иссиқ об-ҳаво сақланиб туради.
“Ўзгидромет” хабарига кўра, кундуз кунлари ҳаво ҳарорати +35...+40 даражагача, жанубда ва чўл ҳудудларда баъзи жойларда +42 даражагача кўтарилади.
Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди, фақат Тошкент вилояти ва Фарғона водийси вилоятларининг тоғли ҳудудларида 1 август куни қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.
31 июль ва 1 августда шимолда ва чўл ҳудудларда, 3-4 августда республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 13-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин.
Кейинги дам олиш кунлари эса ҳарорат фони бироз пасайиши кутилмоқда, кундузги ҳарорат +33...+38 даража атрофида бўлади.
Пойтахтда ҳаво асосан кам булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 3-6 м/с тезликда эсади, вақти-вақти билан 8-10 м/с гача кучаяди. Ҳарорат 31 июль-4 августда +38...+40 даража атрофида бўлади.