Жаҳон | 10:47 / 31.07.2023
5179
2 дақиқада ўқилади

Лондон «Вагнер»ни Пригожин исёни туфайли террорчилик ташкилоти деб тан олмади - The Times 

«Вагнер» ХҲКни террорчилик ташкилотлари қора рўйхатига киритиш Пригожин исёни ва Путиннинг гуруҳнинг Россия давлати билан бевосита алоқалари ҳақидаги баёнотлари туфайли Буюк Британия томонидан кечиктирилди, деб ёзади The Times. 

Фото: IGOR RUSSAK / REUTERS

Буюк Британиянинг «Вагнер» хусусий ҳарбий компаниясини (ХҲК) террорчи ташкилот сифатида қора рўйхатга киритиш режаси июнь ойида Евгений Пригожиннинг исёни ва Россия президенти Владимир Путиннинг гуруҳнинг Россия давлати билан бевосита алоқалари ҳақидаги даъволари туфайли тўхтатиб қўйилган. Бу ҳақда 30 июль, якшанба куни Британиянинг The Times газетаси ёзди.

ХҲКни рўйхатга қўшишнинг ҳуқуқий асослари дастлаб қийин эди, чунки гуруҳ «ҳарбий тузилма» сифатида ҳаракат қилган, аммо Пригожиннинг «амнистияси»дан кейин вазият янада мураккаблашди, деб ёзади газета. 

Россия президенти Владимир Путин 27 июнь куни Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчилари билан учрашувда Россия давлати «Вагнер» ХҲКни таъминотига тўлиқ ёрдам берганини тан олди, аммо аввалроқ расмийлар гуруҳни молиялаштиришга алоқадорлигини бир неча бор рад этганди.

Путиннинг сўзларига кўра, 2022 йилнинг майидан 2023 йилнинг майигача «Вагнер» ХҲК аъзолари таъминоти ва уларни рағбатлантиришга бюджетдан 86 миллиард рубль, суғурта тўловлари учун яна 110 миллиард рубль ажратилган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид