Ушбу трафикнинг 80% дан ортиғи 4G LTE тармоқлари орқали ўтади. Ўтган йилга нисбатан 5G тармоғи орқали 187 фоизга кўпроқ интернетдан фойдаланилган.

Mobiuz мобил оператори Ўзбекистонда телекоммуникация ва алоқа соҳасини ривожлантириш учун яратилган имкониятлардан муваффақиятли фойдаланмоқда. “Рақамли Ўзбекистон 2030” Стратегияси мақсадлари ва узоқ муддатли ривожланиш режаларидан келиб чиққан ҳолда компания алоқа хизматларини кенгайтирмоқда. Буни унинг 2023 йилнинг биринчи ярмидаги фаолияти натижалари ҳам кўрсатиб турибди.

Жорий йилда уяли алоқа оператори хорижий ҳамкорлар билан умумий қиймати 100 миллион доллардан ортиқ бўлган янги ҳужжатлар пакетини имзолади. Хитойлик ҳамкорлар билан умумий қиймати 150 миллион АҚШ долларига тенг инвестиция лойиҳасини амалга ошириш ишлари ҳам давом этмоқда.

Жорий йилнинг январь-июнь ойларида Mobiuz 1040 дан ортиқ таянч станцияларини ишга туширди, шундан 130 дан ортиғи янги жойлашувларда қад ростлади. Йилнинг иккинчи ярмида ускуналарни жадал ўрнатиш учун яна 495 та антенна-мачта конструкциялари тайёрланди.

Натижада Ўзбекистоннинг аҳоли яшайдиган ҳудудларини 4G LTE тармоғи билан қамраб олиш даражаси 92 фоизга етди. Шу йилнинг олти ойида республикамизнинг 100 дан ортиқ аҳоли пунктларида, жумладан, олис ва баланд тоғли туманларда тўртинчи авлод тармоқлари пайдо бўлди.

Тақдим этилаётган хизматлар сифатини ошириш мақсадида Massive MIMO технологияси (частота каналида узатиладиган ахборот ҳажми ошириш) синовдан ўтказилди ва ишга туширилди. 4G LTE билан ҳудудларни тезроқ қамраб олиш учун 2600 МГц, 1800 МГц, 800 МГц диапазонлари билан бир қаторда 2100 МГц диапазонидан ҳам фаол фойдаланилмоқда. Йирик шаҳарлар ва туман марказларида такомиллаштирилган 4G+ стандартида хизматлар кўрсатила бошланди.

Ёзнинг шов-шувли воқеаси Mobiuz томонидан абонентлар учун VoLTE технологиясининг ишга туширилиши бўлди. Ҳозирда Тошкент шаҳри, Андижон, Самарқанд, Фарғона, Тошкент вилоятларида VoLTE хизматлари кўрсатилмоқда. Йил охирига қадар барча ҳудудларни технология билан қамраб олиш режалаштирилган.

Тармоқ қанчалик ривожланса, абонентлар учун янги маҳсулот ва хизматларни жорий қилиш учун шунчалик кўп имкониятлар очилади. 2023 йилнинг биринчи ярмида Mobiuz чексиз интернетни тақдим этишда муҳим қадам ташлади.