Қонунчилик палатасида «Педагогнинг мақоми тўғрисида»ги қонун лойиҳаси депутатлар томонидан қабул қилинди.

Ушбу қонунда педагог тушунчаси, педагогнинг мақоми, унинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳамда педагог фаолиятининг асосий кафолатлари белгиланган.

Қонун лойиҳаси билан:

  • педагогнинг шаъни, қадр-қимматини ҳимоя қилиш масаласида муайян мансабдор шахснинг хатти-ҳаракатлари устидан судга мурожаат қилганида давлат божини тўлашдан озод этилиши;
  • илк бор касбий фаолият бошлаётган шахсга бир ўқув йили даврига ўқитувчи-мураббийликни амалга оширувчи педагог ходимни бириктирилиши;
  • бириктирилган мазкур педагогга қўшимча ҳақ тўланиши каби кафолатлар мустаҳкамланмоқда.