Спорт | 14:47 / 06.08.2023
24916
1 дақиқада ўқилади

«Нефтчи» «Пахтакор»ни бир йилда иккинчи марта мағлуб этди. «Ўзбек класикоси»дан фотожамланма

Суперлига 15-турининг марказий учрашуви Тошкентда «Пахтакор» ва «Нефтчи» ўртасида кечди.

Фото: tribuna.uz

Водийлик мухлисларнинг олқишлари остида ўтган пойтахтдаги «Ўзбек класикоси»да ҳам «Нефтчи» амалдаги чемпионни мағлуб этишга эришди. Ўйин тақдирини Диёр Туроповнинг 69-дақиқада киритган голи ҳал қилди. 

Шу тариқа, «Нефтчи» 31 очко билан шунча очкога эга «Пахтакор»ни ортда қолдириб, 2-ўринга кўтарилиб олди. 

Қайд этиш жоиз, Виталий Левченко мураббийлигидаги Фарғона клуби ўз майдонида ҳам Шацких шогирдларидан устун келганди.

Tribuna.uz мухбири Ҳасан Юсупов азалий рақибларнинг беллашувидан фотожамланма тайёрлади. 

 

Усмон Ибодов
Тайёрлаган Усмон Ибодов

Мавзуга оид