Афғонистонда 6 август куни соат 05:32 да содир бўлган зилзила Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларида сезилди.
ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабарига кўра, эпицентри Тошкентдан 536 километр жанубий-шарқда жойлашган зилзила магнитудаси 5,9 балл, чуқурлиги 100 километрга тенг бўлган.
Ўзбекистон ҳудудида сезилиш кучи:
- Сурхондарё вилоятида – 4 балл;
- Фарғона вилоятида – 4 балл;
- Сирдарё вилоятида – 3-4 балл;
- Жиззах вилоятида – 3-4 балл;
- Самарқанд вилоятида – 3-4 балл;
- Андижон вилоятида – 3-4 балл;
- Қашқадарё вилоятида – 3-4 балл;
- Наманган вилоятида – 3-4 балл;
- Тошкент шаҳрида – 3 балл.
Афғонистонда 5 август куни содир бўлган зилзила ҳам Ўзбекистоннинг тўққизта ҳудудида сезилганди.
















