Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Урганч шаҳар ИИБ бошлиғи ЙТҲда ҳалок бўлди
Унинг машинаси йўлнинг қатнов қисмидан чиқиб кетиб, бетон устунга урилгани айтилмоқда.
Хоразм вилояти, Урганч шаҳрида ички ишлар органи бўлим бошлиғи автофалокат оқибатида ҳалок бўлди. Бу ҳақда Kun.uz манбаси хабар берди.
4 август куни Урганч–Хива йўлида Урганч шаҳри бўйича ИИО ФМБ бошлиғи, подполковник Темур Йўлдошевга бириктирилган Lacetti хизмат автомашинаси иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.
Қайд қилинишича, машина йўлнинг қатнов қисмидан чиқиб кетиб, бетон устунга урилган. Оқибатда Темур Йўлдошев ҳодиса жойида вафот этган.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Мавзуга оид
11:00 / 02.04.2026
Хоразмда янги илмий марказ: Маъмун университети инновация ва таълимни бирлаштирмоқда
08:33 / 30.03.2026
Наркосавдо ва ноқонуний дориларга қарши тезкор операциялар ўтказилди
21:48 / 03.03.2026
Шавкат Мирзиёев Хоразм вилоятидаги ислоҳотлар натижадорлиги юзасидан йиғилиш ўтказди
15:21 / 02.03.2026