Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия расмийлари Ойга миссия туфайли Хабаровскдаги аҳолини эвакуация қилади
«Луна-25» станциясини коинотга олиб чиқиши керак бўлган «Союз-2.1б» ракетасининг биринчи босқичи қулаши кутилаётгани муносабати билан Хабаровск ўлкасининг Шахтинск қишлоғи аҳолиси эвакуация қилинади.
Хабаровск ўлкаси маъмурияти 11 август куни эрталаб Шахтинск (Шахтинский) қишлоғи аҳолисини «Луна-25» автоматик сайёралараро станциясини космосга учириши керак бўлган «Союз-2.1б» ракетасининг биринчи босқичи қулаши кутилаётгани муносабати билан эвакуация қилади. Эвакуация ҳақида 7 август, душанба куни қишлоқ жойлашган Верхнебуреинский тумани раҳбари Алексей Маслов маълум қилди.
«Умалта, Уссамах, Лепикан, Тастах, Саганар дарёларининг бошланиши ва Бурея дарёсидаги паром ўтиш жойи тахминий қулаш зонасига киради», деди у.
Расмийнинг сўзларига кўра, штабнинг биринчи йиғилиши Верхнебуреинский тумани устидан сунъий йўлдоши билан ракета-ташувчининг ўтиши бўйича ишчи ҳаракатлар режасини тайёрлаш мақсадида ўтказилган. «Эртага биз қулаш эҳтимоли бўлган бутун ҳудудни ишлаб чиқамиз», — дея қўшимча қилди у.
Россия Фанлар академиясининг Коинот тадқиқотлари институтида таъкидланганидек, «Луна-25» - Ойнинг жанубий қутби минтақасидаги юқори сирт қатламни, Ой экзосферасини ўрганиш, қўниш ва тупроқни таҳлил қилиш технологияларини ривожлантириш учун автоматик сайёралараро қўниш станциясини ишга тушириш лойиҳаси ҳисобланади.
Лойиҳа 2016-2025 йилларга мўлжалланган Россия Федерал космик дастурига киритилган.
Учириш Восточний космодромидан амалга оширилади. Старт 11 августга режалаштирилган. «Роскосмос» маълумотларига кўра, гап деярли 50 йил ичида Россиянинг биринчи Ой миссияси ҳақида боряпти.
Мавзуга оид
19:29 / 22.09.2025
Россия ҳар қандай таҳдидларга жавоб беришга қодир – Путин
15:20 / 22.09.2025
Қрим «ҳокимияти» Украина Форосга зарба берганини маълум қилди
14:35 / 22.09.2025
Германия Болтиқ денгизидаги Россия самолёти туфайли қирувчиларини ҳавога кўтарди
12:25 / 22.09.2025